Ҳизб ут-Таҳрир – Ливан вилояти: Халқаро Валюта Фонди ва Жаҳон Банки Ливанни бўғаётган кобралардир

434
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳизб ут-Таҳрир – Ливан вилояти: Халқаро Валюта Фонди ва Жаҳон Банки Ливанни бўғаётган кобралардир

Ҳизб ут-Таҳрир – Ливан вилояти матбуот бўлими «Халқаро Валюта Фонди билан Жаҳон Банки Ливанни бўғаётган кобралардир» сарлавҳали баёнот нашр қилди. Унда қуйидагилар баён қилинди:

«Халқаро Валюта Фонди Ливанга ва бошқа қарздор давлатларга қўллаган шафқатсиз қақшатқич тадбир-чоралардан мақсад, қарзларни бекор қилиш ёки озайтириш эмас. Йўқ, бундан яна қайта қарзлар жадвалини давом эттириш кўзланган, холос. Яъни, қарзнинг тўлаш муддатини узайтириб, шу орқали қарздорликни янада кўпайтириш ҳамда янги қарзлар бериб, қарздорлик даражасини кучайтиришдир». Баёнотда режим ва одамлар Халқаро Валюта Фонди билан Жаҳон Банкининг заҳридан сақланишга чақирилиб, бундай дейилди:

«Қарздорлик инқирозини ҳал қилиш йўли фоизлар, деган нарсани тўламасликдир. Чунки бу рибодир. Қарзларни эса, ўша қарз олинаётган пайтда ҳокимият бошқарувига шерик бўлган раҳбарлар ўзларининг ортиқча молларидан тўлайдилар ҳамда ҳеч қачон қарз олинмайди. Бундан ташқари, айни инқирозни қишлоқ хўжалиги, саноат, савдо ва юртнинг табиий бойликларидан оқилона фойдаланиш сиёсатини ишлаб чиқиш билан ҳам ҳал этилади».

Роя газетасининг 2020 йил 4 март чоршанба кунги 276-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here