Қўшни давлат ОТМдан ўқишини кўчираëтган ўн минглаб талаба 2-семестрда кўчада қолиши мумкин

1236
0

Қўшни давлат ОТМдан ўқишини кўчираëтган ўн минглаб талаба 2-семестрда кўчада қолиши мумкин

Ўқишини Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистондаги олий ўқув юртларидан Ўзбекистонга кўчираётган талабаларнинг ҳужжатларини қабул қилаётган Ишчи гуруҳлари мазкур талабалар ўқишни қачон бошлашини билмаяпти.

Қайтмоқчи бўлаётган талабалар ўқиётган давлатларнинг расмийлари ва ўқув юртларининг раҳбарлари ўқишни ўқув йили ўртасида кўчириб бўлмаслигини айтмоқда. Уларнинг айтишича, талабаларга рейтинг дафтарчасидан кўчирмалар берилгани уларнинг талабалар сафидан чиқарилганини англатмайди.

Вазирлик ўз қарорини “талабалар ва уларнинг ота-оналаридан келиб тушган кўплаб мурожаатларни инобатга олган ҳолда, фуқароларга қўшимча қулайлик яратиш мақсади” билан изоҳлаган.

Таҳлил: Ўзбекистон давлати яна – Каримов давридаги ёпиқ режимга қайтмоқдами?… каби саволлар пайдо бўлиб боряпти. Ўзбекистоннинг хавотирига бир-неча сабаблар бор.

Биринчиси: Ўзбекистон Россиянинг Марказий Осиёдаги агрессив ҳаракатларидан хавотирга тушиб боряпти. Халқаро сиёсатда бир неча етакчи давлатларнинг ўзаро сиёсий келишмовчиликлари Ўрта Осиёда жиддий кескинликлар ва тўқнашувларга сабаб бўлиши мумкин. Шу кунларда Ўзбекистон Марказий Осиёда стротегик аҳамиятга эга марказга айланди. Қозоғистонда уюштирилган миллий низолар ва унинг оқибатидан илҳомланган ижтимоий тармоқлардаги миллатчи троллар Қирғизистонда ҳам вазиятни миллий кескинлик томон торта бошлади. Вазиятга кўра Ўзбек режими ташқи эшикларини бир оз ёпиб туришга ёки уларни очадиган ислоҳотларини тўхтатиб туришга қарор қилди. Ташқаридаги талабалар ташқи кучлар учун ўта қулай ўлжа бўлиб, улар номидан ҳар қандай қабиҳ ишлар амалга оширишлари мумкин.

Иккинчиси:  Қора-қолпоғистон автаном республикаси халқаро сиёсатга нисбатан Ўзбекистоннинг зайиф нуқтаси бўлиб, ҳозирда у ерга миллатчилик фитна уруғи сепиб борилаяпти. Ўзбек режими ўзини сақлаб қолиш мақсадида оламий илмонийлик томон аста секинлик билан қадам ташлаб бораётган бир пайтда ички кескинликлар уни портлатиб юбориши мумкин. У ҳозирда Ғарб олами олдида бир қатор демократик тамойилларни қабул қилиб, мамлакатга капиталистик системанинг асосларини киритиб боряпти. Бу ўтиш даври ўта эҳтиёткорлик билан олиб борилаяпти. Халқни қуллик режимидан бирданига эркин қўйиб юбориш инқилобий тўпалонларга олиб боради. Шунинг учун Ўзбек давлати режимни секин аста қўйиб юбориш лойиҳасига кўра иш олиб бораяпти. Ғарб олами уни бу лойиҳасида қўллаб-қувватламоқда.

Ташқи мухолиф кучлар бундан рози эмас. Улар инқилобий ўзгаришлар тарафдоридир. Шунинг учун ташқи кучлар ҳаракатга келишга қарор қилишса, ичкарига кириб фаолият олиб бора олишмайди. Улар Ўзбек фуқороларини ташқарида ўз таъсирлари остига торта олишлари мумкин. Жамиятдаги энг кучли қувват талабалар бўлиб, барча тоғутлар, диктаторлар айнан талабалар кучи билан улоқтирилган. Шунинг учун Ўзбек режими вазиятга кўра ўзининг ташқи ислоҳий лойиҳасида бир қадам ортга ташлади. Агар вазият шундай давом этиб, Ўзбекистон-Россия алоқалари кескинлашиб бораверса у яна ортга бир неча қадам ташлаб, ҳатто чегараларини ёпиб олиши ҳам мумкин. 

Абдураззоқ Мўъмин.       

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here