بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Эй Ғаннуший ҳазратлари!
Сен Усмонийлар қўмондони Синан пошо ҳаққига мақтов айтишдан олдин, илмоний режимни эмас, Усмоний Халифаликни мақтамоғинг даркор!
Наҳза ҳаракати раиси Тунис вакиллар палатаси спикери Рошид Ғаннушийнинг Туркия зиёрати Наҳза ҳаракатидан бўлган муваққат «Жамалий ҳукумати»нинг тарқатилиши билан бир вақтга тўғри келди ва айрим халқ вакиллари айни зиёрат атрофида талай саволларни кўтаришди. Ғаннуший ўзининг Туркия сафарини оқлаб, баёнотида Туркиянинг Усмонийлар замонидаги Тунис ва унинг аҳлига қилган яхшиликлари ҳақида гапирди. Милодий 1574 йилда Усмоний Халифалик қўмондони Синан пошонинг Тунисдаги Испания босқинчилигига қарши курашиб, испанларни қувиб чиқаришга ҳамда Тунис аҳлини ҳалок қилаётган ва ўзларидан олдингилар қисматига дучор этаётган инквизициядан қутқаришга муваффақ бўлганини эслатди.
Ўз навбатида, Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилояти матбуот бўлими баёнот чиқариб, Рошид Ғаннушийга қуйидагиларни эслатди:
«Ушбу буюк нусратни қўлга киритган қўмондон Синан пошонинг орқасида давлат бор эди… У Усмоний Халифалик давлати бўлиб, Тунис аҳлига бу яхшиликларни, аввало Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг ёрдами билан ўша давлат қилган. Чунки ўша давлат Росулуллоҳ ﷺнинг
«إِنَّمَا الإِمَامُ جُنَّةٌ، يُقَاتَلُ مِنْ وَرَائِهِ وَيُتَّقَى بِهِ»
«Шубҳасиз, имом-Халифа қалқондир. Унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади», деган сўзларининг тасдиқи сифатида, мусулмонларни турли адоватлардан ҳимоя қилган. Шунинг учун ушбу Усмоний қўмондонни мақташдан олдин, у тузган сиёсий тузумни, яъни, Уммат дахлсизлигини сақлаб турган ғамхўр бошқарувчи Халифалик тузумини мақтамоқ даркор. Ушбу Халифаликни йиқитган Мустафо Камолни ҳам, анави илмоний турк режимини ҳам эмас. Ҳолбуки, турк режими Шом аҳлини қасддан ёрдамсиз қолдириб, уларнинг қўзғолонларига қарши америкаликлар ва руслар билан тил бириктирди!». Баёнот сўнггида Наҳза ҳаракатидаги мусулмонларга бундай дейилди:
Сиз ҳақиқатдан ўз динингиз ва қўзғолонингизга холис экансиз, ўз исломий асл мақсадларингизга қайтинг. Чунки қўзғолонингиз илмонийликка ва унинг малайларига қарши эди. Биз сизни биз билан биргаликда Росулуллоҳ ﷺнинг Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик барпо этилиши тўғрисидаги хушхабарларини рўёбга чиқариш учун ҳаракат қилишга, бу билан бу дунё ва охират ютуғига эришишга чақирамиз.
Роя газетасининг 2020 йил 22 январ чоршанба кунги 270-сонидан