بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ҳизб ут-Таҳрир – Туркия вилояти Константинопол фатҳи хотираси муносабати билан «Фатҳ руҳи ва мусулмон ёшлар» номли конференция ўтказди
Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлимининг Константинопол фатҳи муносабати билан бошлаган кампанияси доирасида Ҳизб ут-Таҳрир – Туркия вилояти «Фатҳ руҳи ва мусулмон ёшлар» номли конференция ўтказди. Конференция Истанбулдаги мусулмонларда катта қизиқиш уйғотди.
Конференция бошида Ҳизб ут-Таҳрир – Туркия вилояти ёшлар бўлими аъзоси Муҳаммад Окиф Шен Қуръони Карим оятларидан тиловат қилди. Сўнг айни бўлим номидан Муҳаммад Будак очилиш маърузасини қилиб, «Ҳизб ут-Таҳрир – Туркия вилояти ёшлар бўлими Умматнинг Ислом мабдаси асосидаги уйғониши ғоясини қабул қилиб, уни амалга ошириш учун ҳар қандай қоралаш ва айбловлардан қўрқмай, кечаю кундуз фаолият олиб бормоқда», деди. Сўнг ушбу конференцияни ташкил қилиш ва ўтказишга муваффақ қилгани учун Аллоҳга ҳамд айтди.
Очилиш маърузаси ортидан «Тубдан ўзгартириш» журнали ёзувчиларидан бири Мусо Бойўғли биринчи маърузани бошлаб, Ислом олдидаги тўсиқларни енгиб ўтиш учун бир қанча фатҳлар бўлганини, Ислом Уммати ҳар доим фатҳ қилувчи Уммат бўлиб келганини, фатҳ қилувчиларнинг каттаси эса, Росулуллоҳ ﷺ бўлганликларини таъкидлади ҳамда ёшларнинг «ваъда қилинган фатҳларни рўёбга чиқаришга жавобгар» эканликларини эслатди.
Биринчи маърузадан сўнг конференция иштирокчиларига Ҳизб ут-Таҳрир амири улуғ олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг Константинопол фатҳи хотиралари муносабати билан йўллаган аудиомаърузаси тақдим этилди. Унда амирнинг ушбу сўзлари янгради: «Росулуллоҳ ﷺнинг биринчи башоратлари рўёбга чиққани каби, кейинги учта башоратлари ҳам албатта рўёбга чиқишини эслатиб, қалбларингизни хотиржам қилиш. Дарҳақиқат, сарвари олам ﷺ бизга Константинопол фатҳ бўлажагини, ундан сўнг Рим фатҳ бўлажагини, шунингдек, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик барпо этилишини ҳамда яҳудийларга қарши жанг қилиб, уларни ер тишлатишимизни башорат қилганлар».
Амирнинг маърузасидан сўнг ёшлар бўлими аъзоси Ҳусайн Ўзтуркнинг қасидаси тақдим қилинди, уни Ҳусайн Таксол ўқиб эшиттирди.
Конференция сўнггида ёзувчи ва мусулмон олим Абдуллоҳ Имомўғли маъруза қилиб, унда «Константинопол фатҳи ҳақидаги башорат рўёбга чиққани каби рошид Халифаликнинг қайта барпо бўлиши ва Римнинг фатҳ қилиниши башорати ҳам албатта рўёбга чиқажак башоратдир», деди.
Сўзининг ниҳоясида Имом Имомўғли барча йиғилганлар билан биргаликда Аллоҳ Субҳанаҳуга дуо қилиб, У Зотдан ушбу башоратларнинг ҳар бири бугунги кундаги мусулмонлар қўли билан амалга ошишига муваффақ айлашини тилаб қолди.
Роя газетасининг 2020 йил 22 январ чоршанба кунги 270-сонидан