Туркиянинг регионал сиёсати АҚШ манфаатларига хизмат қилмоқда

317
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Туркиянинг регионал сиёсати АҚШ манфаатларига хизмат қилмоқда

Устоз Абу Ҳамза Хутвоний қаламига мансуб

Туркиянинг ташқи сиёсатини диққат билан ўрганган киши қуйидагиларга амин бўлади: Туркия гарчи ўзининг регионал манфаатларини амалга оширса-да, бироқ асосан АҚШ манфаатига хизмат қилади. Айниқса, иқтисодий ва сиёсий ишларда Американинг ташқи сиёсати доирасидан чиқмайди.

Мисол учун, Туркия яҳудий вужуди, Миср, Греция ва Кипр билан ҳамкорликда Шарқий Ўрта ер денгизидан Европага газ қувури ўтказиш учун «EastMed» линиясида иштирок этишга таклиф этилди. Яҳудий вужудининг энергетика вазири Юваль Штайниц ўз ҳукумати минтақа давлатлари билан зиддиятга бормаслигини, аксинча, Шарқий Ўрта ер денгизи гази соҳасида Туркияни ўзига «регионал ҳамкор» қилишга тайёр эканини билдирди.

Аслини олганда ушбу лойиҳа Американинг минтақадаги энг узун ва энг чуқур сувости газ қувури лойиҳасидир. Уни Американинг энг йирик компаниялари назорат қилади ва унга сармоя киритади. Бу лойиҳа Европа Иттифоқи давлатларининг табиий газга бўлган эҳтиёжининг 10 фоизини таъминлашга қаратилган. Бундан Американинг мақсади эса, Европанинг газ соҳасида Россияга қарамлигини юмшатиш, «Шимолий оқим-2», деб аталган Россия-Германия линиясига зарба бериш ёки у билан рақобатлашиб, аҳамиятини пасайтиришдир.

Агар Американинг босими бўлмаганда Туркия айни линияга ҳамкорликка чақирилмас эди. Айниқса, Туркия Греция ва Кипр билан Ўрта Ер денгизидаги континентал шельф (денгизнинг қуруқликка яқин саёз қисми) масаласида душманлик ҳолатида турганда у бунга таклиф қилинмаган бўларди.

Ўтган йили яҳудий вужуди, Греция ва Кипр томонидан эълон қилинган ушбу «EastMed» линиясида ҳамкорлик қилишга, аслида, Туркия яқинлаштирилмаган ва бу Туркияни ғазаблантирган эди. Афтидан, Америка бу линиянинг муваффақияти Туркиянинг унда иштирок этишига боғлиқ, деб ҳисоблаётган кўринади. Шунинг учун уни ҳамкор қилишга ҳаракат қилди. Бу ҳаракатини икки йўл орқали амалга оширди: Биринчи: Туркия айни лойиҳада регионал ҳамкорлик қилишга яҳудий вужуди воситасида чақирилди. Иккинчи: Туркияга Ўрта Ер денгизидаги континентал шельфдан улуш берилди. Бу билан Туркиянинг манфаатларини бузмасдан денгиз чегаралари қайта демаркация қилинадиган бўлди. Кипр ўзи билан Греция ўртасидаги аввалги демаркацияда Туркия билан ҳисоблашмасдан ўз улушини олган эди. Бошқа томондан Миср ва яҳудий вужуди ўртасидаги демаркацияда ҳам худди шундай бўлган, Туркиянинг розилиги олинмаган эди. Бу нарса Туркияни Файз Саррож ҳукумати орқали Ливия билан чегараларни демаркация қилиш келишувини имзолашга мажбур қилди. Шундай қилиб, айни минтақа денгиз чегараларини демаркация қилиш лабиринтига кириб қолиб, бир жиҳатдан Туркия билан Греция Кипри ва Греция ўртасида зиддият юзага келганди.

Афтидан, Америка Туркияни «EastMed» линияси лойиҳасидан узоқлаштириш лойиҳанинг муваффақиятсизлигига олиб боради, деб ҳисоблади ва уни лойиҳада ҳамкорлик қилиш чақириғини қўллаб-қувватлади. Минтақа давлатларига ўрталаридаги чегараларни демаркация қилишлари ва Туркияга континентал шельф тадқиқотидан улуш беришлари учун босим қилди. Айни улуш Кипр оролидаги улушдан ортиб кетади.

Келажакда Туркиянинг «EastMed» лойиҳаси бўйича ҳаракат қилишига Ливиядаги Абдулҳамид Дабиба бошчилигидаги янги ҳукуматнинг икки шартномани маъқуллагани тасдиқлаб турибди. Бири хавфсизлик, иккинчиси денгиз чегараларини демаркация қилишга оид бу икки шартнома Туркия билан Ливия ўртасида бўлиб, унга Триполидаги ҳукуматнинг собиқ бош вазири Файз Саррож билан Эрдоган ҳукумати имзо чекди. Шартномага Миср ҳам, Ливиядаги курашдан манфаатдор давлатлардан бирортаси ҳам эътироз билдиришмади. Бу шунга далолат қиладики, Туркия билан Греция ўртасида Ўрта Ер денгизи газини бўлишишда зиддиятлар мавжудлигига қарамай, Америка Туркияни «EastMed» лойиҳасида ҳамкор қилишга қаттиқ қизиқмоқда.

Американинг ушбу янги йўналишини тасдиқлаётган яна бир нарсани биз Миср-Туркия ўртасидаги яқинда бошланган яқинлашувда ҳам кўрмоқдамиз. Икки давлат ўртасидаги муносабатларда туб ҳақиқий ўзгариш, дея баҳоланаётган ушбу яқинлашувда Туркия Миср мухолафатини қўллаб-қувватлашдан тўхтади ва айни мухолафатнинг Туркиядан эфирга тарқатаётган Миср каналлари сиёсий фаолиятини тақиқлади. Бунинг муқобили ўлароқ, Миср Туркиянинг тарафини олиб, унинг континентал шельфини Туркия фойдасига бўлишиб олинишини ҳамда Туркиянинг Греция ва Кипр билан бўлган собиқ келишувидан воз кечишини қўллаб-қувватлади.

Туркиянинг Афғонистондаги ҳолат билан боғлиқ сиёсатига келсак, шу кунларда бу сиёсат ҳам Байденнинг айни ўлкага оид янги сиёсатига хизмат қилмоқда. Бунга Ашраф Ғани ҳукумати билан Толибон ҳаракати ўртасида келишув конференциясининг Туркияда бўлиб ўтгани мисол бўла олади. Бу ишда аввал Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли Қатарга сафар қилиб, у ерда расмий учрашув олиб борди ва бир вақтнинг ўзида, Россия ташқи ишлар вазири Лавров ҳам Қатарга сафар қилди. Айни пайтда, Давҳа ҳам АҚШнинг Афғонистондаги вакили Залмай Халилзод билан БМТнинг Афғонистондаги махсус вакиласи Дебора Лайонсларга мезбонлик қилди.

АҚШ президенти Байден Туркия президенти Эрдоганни Туркияда демократия ва инсон ҳуқуқлари масаласида танқид қилиб, шу орқали унга нисбатан таранг позицияда турган эса-да, бироқ бу зоҳирда шундай бўлиб, АҚШ-Туркия ўртасидаги мустаҳкам муносабатларга таъсир қилмайди. Бу мустаҳкам муносабатларга, икки давлатнинг ҳарбий денгиз кучлари ўртасида қўшма машғулотлар ўтказилиши ҳам яна бир мисол бўлади. Дарҳақиқат, бу икки давлат ўртасида ҳарбий ҳамкорлик даражасини ошириш учун Шарқий Ўрта ер денгизида қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказиш тўғрисида келишув бўлиб ўтди. Турк манбаларининг таъкидлашларича, пайшанба куни Туркиянинг «TCG Gemlik» фрегати кўплаб самолётлар кузатуви остида АҚШнинг авиа ташувчи «Eisenhower» кемаси қаторида машқ ўтказади.

Туркия Америка учун минтақадаги муҳим давлат. У НАТОнинг фаол аъзоси. Америка бу давлатдан Сурия ва Ливияда Россия иштирокида фойдаланмоқда ва ушбу икки давлатда Туркия орқали муваффақиятли миссия олиб борди. Ундан Озарбайжонда ҳам фойдаланди. Яманда ҳам Саудия билан бирга фойдаланиши мумкин. Масалан, қатор хабарларга кўра, Туркия Саудия билан алоқаларни мустаҳкамламоқда ҳамда уни Туркияда ишлаб чиқарилган учувчисиз бошқарилувчи самолётлар билан таъминламоқда. Бундан Амирликларнинг Ямандаги роли кучайиб кетиши сабабли Саудиянинг у ердаги ролини кучайтириш кўзланган.

Роя газетасининг 2021 йил 7 апрел чоршанба кунги 333-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here