Пампео Ўзбекистон диний уламолари билан учрашди
АҚШ давлат котиби Майкл Помпео Ўзбекистон диний уламолари билан учрашди. Учрашувда АҚШ давлат котиби Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз юритди. Бу ҳақда “Sputnik” Ўзбекитон хабар қилди.
“Ўзбекистон диний етакчилари билан учрашдик. Учрашувда олиб борилаётган ислоҳотлар Ўзбекистонда қандай қилиб янада кенгроқ диний эркинликка хизмат қилиши ҳақида сўз юритилди. Ушбу соҳада Ўзбекистон ҳукуматининг ютуқлари жуда улкан бўлди. Мен бу борада Ўзбекистон янги муваффақиятларга эришишни интизорлик билан кутмоқдаман”, – деб ёзиб қолдирган ўз твиттерида Помпео.
Маълумки, АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео 2-феврал куни Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келган эди. Ташриф доирасида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида иккиёқлама музокаралар ўтказилиши кўзда тутилган. Томонлар 2018 йилнинг май ойида Ўзбекистон-Америка саммити доирасида бўлган олий даражадаги келишувларнинг амалга ошиши жараёнини муҳокама қилиб, халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашадилар.
Изоҳ: 2010 йил бошида АҚШ президенти Барак Обама конгресс олдида сўзлаган нутқида, “Биз энди исломий мамлакатларда ўз аскарларимизни жонини хавфга қўймаймиз. Энди улар ўз юртларидаги “терроризм”, “экстремизм”га қарши ва уларни хавф хатарларини олдини олиш учун ўз имкониятлари билан ҳаракат олиб боришади. Биз фақат уларга бу ишларига ёрдам кўрсатамиз” деган маънодаги янги стратегиясини эълон қилган эди.
Бунга қадар Ислом ва мусулмонларга қарши олиб бораётган курашида асосан кучга суяниб келган Америка янги стратегиясида мусулмонларни адаштирувчи маккор йўлни тутди. Янги стратегия “мўътадил ислом” лойиҳаси бўлиб, бундан кўзланган мақсад мусулмонларни иккига – “мўътадил” ва “радиккал”ларга бўлишдан иборатдир. Бу куфрга Ислом тўнини кийдириш. Бунда у “сопини ўзидан чиқариш”га аҳамият қаратди ва ўз йўлига юришга рози бўлган имомларга кенг имконият яратиб бериш, дунё матолари эвазига охиратини бой беришни истамаганларни қамоқ, қувғин ва ҳатто қатл этиш йўлини тутди…
Ўзбекистон жаллоди Каримов ҳам Ислом ва мусулонларга қарши салкам 30 йил давомида олиб борган қатағон сиёсати кофирлар кўзлаган натижани бермади. У мусулмонларга қарши адоват билан кураш олиб борган бўлишига қарамай мусулмонлар қалбидан Исломни суғуриб ташлай олмади (унинг сирли ўлимидан кейин ўтказилган Қуръон мусобақасида минглаб ҳофизи қуръонларнинг қатнашиши бунга яққол далилдир). Каримов ўлимидан сўнг ҳокимият тепасига келган Мирзиёев ўзини дунё ҳамжамиятига ислоҳотчи сифатида тақдим қилди ва диний соҳада ҳам бир қатор ислоҳотлар ўтказгандек таъсурот уйғотишга ҳаракат қилиб келмоқда. Аслида унинг бу ислоҳотлари ҳам оламий куфр тузуми томонидан илгари сурилаётган “мўътадил”чиларни шакллантиришга қаратилган бўлиб, бу йўлда буткул ДХХ назорати остида бўлган имом ва диний арбоблардан фойдаланмоқда.
Бугунги кунда Ислом уламолари, шу жумладан, Ўзбекистон имомлари ҳам икки йўл қаршисида қолишди. Биринчи йўл, куфр чизиб берган лойиҳа бўйича фаолият олиб бориб, куфрга Ислом тўнини кийдириш, Исломни демократияга мослаштириб бериш бўлса, иккинчиси, пайғамбарларнинг ҳақиқий меросхўрлари сифатига эга бўлиб, одамларга соф Исломни етказиш. Биринчи йўлда куфр уларга бу дунё амаллари ва неъматларини мухайё қилиб беришга ваъда беряпти. Аммо бу ишнинг охири кесик бўлиб, охиратда аламли азоб кутиб турипти. Иккинчисида эса уларни турли синов ва машаққатларга дучор бўлишлари мумкин. Аммо бунинг оқибати дунё ва охират азизлигидан иборат. Танлаш ихтиёри эса уламоларда!
Абдураҳмон Одилов