Европада ёғоч қириндисига мослашган печларга талаб кучаймоқда

326
0

Европада ёғоч қириндисига мослашган печларга талаб кучаймоқда

 Европада энергия нархининг кўтарилиши туфайли, аҳоли муқобил ёқилғи турларини излашга мажбур бўлмоқда. Бу ҳақида Франциянинг “BFM TV” телеканали хабар тарқатди. Хабарда айтилишича, бугунги кунда халқлар орасида ёғоч қириндисига эътибор кучайган. Чунки у иситиш учун камроқ харажат талаб қилади.

Иситиш миллий ассоциациясининг маълумотларига кўра, жорий йилда ёғоч қириндисига мослашган печлар савдоси 41 фоизга ва худди шундай қозонлар савдоси 120 фоизга ошган. Табиийки, талабнинг ошиши билан ёғоч қириндисининг нархи ҳам бир тоннаси учун 300-400 еврога қимматлаган.

Шунигдек, аҳолининг ёғоч қириндисига интилиши сабабли, биржада ёғоч сотадиган компанияларнинг акциялари ҳам тезлик билан кўтарила бошлади. Ёғоч ва ёғоч қириндиси сотиш билан машҳур бўлган баъзи компанияларнинг акциялари қиммат баҳо қоғозлар бозорида 700 фоизга ошгани айтилмоқда.

 Изоҳ: Россия Европа Иттифоқининг ўзига қарши ҳаракатларига жавоб тариқасида энергия қуролини ишга солди. Айниқса энергия соҳасида хорижий давлатларга қарам бўлган Европа учун «Шимолий оқим-1» орқали газ етказиб беришни тўхтатиб қўйилиши унга оғир зарба бўлди. Чунки энергия тақчиллиги фақат қишда уйларни иситиш масаласига эмас, балки ишлаб чиқариш масаласига ҳам катта таъсир ўтказиб, нарх-наволарнинг ортиқча даражада кўтарилиб кетишига сабаб бўлади. Бу эса, фаровон яшашга одатланган Европа халқлари ўртасида норозилик намойишларини келтириб чиқариши табиий.

 Қиш яқинлашиб қолганига қарамай, Европа ҳали ҳам энергия муаммосини ҳал қила олмади. Газ нархи ортиқча даражада кўтарилиб кетган. Ҳукуматлар аҳолини газ билан таъминлашга ожизлик қилмоқда. Аҳолига газ ва электрни тежамкорлик билан истеъмол қилиш ҳақида бир қанча чора тадбирлар тавсия қилинмоқда. Жамоат жойлардаги ва кўчалардаги чироқларни ўчириш, электр иситкич жиҳозларига максимал ҳароратни 20 даража қилиб белгиловчи тизим ўрнатиш шулар жумласидан.

 Бу – биз билган “замонавий, маданиятли, саноатлашган, ривожланган” Европанинг аҳволи. Европага фақат Россиядан келадиган газнинг узилиб қолиши шу даражада таъсир қилар экан, агар Исломий ўлкаларда жойлашган барча бўғозлар, каналлар ва денгиз йўлларини бекитиб, бутун ёқилғи турини Европа ва Америкага ўтиш йўлини тўсиб қўйилса, уларнинг аҳволи қандай бўлар экан?! 2021 йил 24 март куни биргина Сувайш каналининг олти кун тўсилиб қолиши Европани оғир саросимага солиб қўйганига бутун дунё гувоҳ бўлган эди.

 Қиёмуддин Шариф

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here