Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилоятининг (Яшил босқин) номли юришга алоқаси йўқ

542
0

Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилоятининг (Яшил босқин) номли юришга алоқаси йўқ

2019 йил 14 декабр шанба куни республика саройи олдида (Яшил босқин) номли юриш бўлиб ўтди. Унда сўзга чиққан нотиқ юришда иштирок этаётгани учун Ҳизб ут-Таҳрирга ташаккур билдирди. Аллоҳ Таоло айтади:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِنْ جَاءَكُمْ فَاسِقٌ بِنَبَإٍ فَتَبَيَّنُوا أَنْ تُصِيبُوا قَوْمًا بِجَهَالَةٍ فَتُصْبِحُوا عَلَى مَا فَعَلْتُمْ نَادِمِينَ

«Эй мўминлар, агар сизларга бир фосиқ кимса бирон хабар келтирса, сизлар (ҳақиқий аҳволни) билмаган ҳолингизда, бирон қавмга мусибат етказиб қўйиб, қилган ишларингизга афсус-надомат чекиб қолмасликларингиз учун (у фосиқ кимса олиб келган хабарни) аниқлаб-текшириб кўринглар!» [Ҳужурот 6]

Биз Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти аъзолари шуни таъкидлаймизки, биз бу юришда иштирок этганимиз йўқ. Унда иштирок этмаганимизнинг сабаблари қуйидагича:

Биринчидан: Бу юриш Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлати соясида Аллоҳнинг шариатини ҳакам қилишни талаб қилиш учун бўлмаган.

Иккинчидан: Бу юришга чақирганлар ноаниқ кишилардир. Одамлар улар кимлар, ортидагилар ким ва мақсадлари нима билмайди.

Учинчидан: Юришда кўтарилган шиорларга ва ўша юришнинг ишдан четлаштирилган президентнинг пул муомалаларига алоқадор ҳукм ўқиш мажлиси билан бир вақтда бўлишига назар солинса, юришни уюштирганлар эски режим билан мустаҳкам алоқада экани тасдиқланади. Эски режимки, бирор кун ҳам Аллоҳ нозил қилган аҳкомлар билан ҳукм юритмаган. Натижада, тарих ахлатхонасига улоқтирилди ва ҳеч ким унга афсусланмади. Агар бугунги режим Аллоҳ нозил қилган аҳкомларга зид қонунлар билан бошқарса, мустамлакачи кофирга суянса ва айрим масъуллари Исломга душманлиги ҳақида очиқ айтишдан тўхтамаса, Аллоҳ хоҳласа эски режимнинг куни бошига тушади.

Тўртинчидан: Ҳизб ут-Таҳрир тоғутлар ўз қасрида турган пайтида ҳам уларга тилёғламачилик қилмаган. Шундай экан, қандай қилиб улар қамоқхонада ётган ва одамларнинг лаънатига учраган бир пайтда уларнинг малайларига тилёғламачилик қилсин?

Бешинчидан: Юришга чиқиш ёки чиқмаслик хусусида мунозара қилиш учун бирор киши биз билан боғланмади. Барча одамлар Ҳизб ут-Таҳрир йўлнинг ўртасида бошқаларга қўшилмаслигини билади. Чунки у Ислом асосига қурилган ва тилёғламачилик қилмайдиган мабдаий ҳизбдир.

Шулардан келиб чиқиб айтамизки, Ҳизб ут-Таҳрир сохта жараёнларга қатнашмайди. Унинг ғояси кундек равшан бўлиб, у содиқ ва ишончли мусулмоннинг ғоясидир. Яъни, у Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни барпо қилиш орқали исломий ҳаётни қайта бошлаш ғоясидир. Ҳизб ут-Таҳрир ер юзида Аллоҳнинг салтанатини тиклаш учун ўша ғояни рўёбга чиқариш йўлида ҳаракат қилади.

لِمِثْلِ هَذَا فَلْيَعْمَلِ الْعَامِلُونَ

«Бас, амал қилгувчилар мана шундай (мангу бахт саодат) учун амал қилсинлар!» [Соффат 61]

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Судандаги матбуот бўлими

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here