ИИМ: 2019-йили “экстремизм”га алоқадор 316 одам қўлга олинди

878
0

ИИМ: 2019-йили “экстремизм”га алоқадор 316 одам қўлга олинди

Қирғизистон ички ишлар вазирлигининг маълумотига кўра, 2019-йили “экстремистик ва террористик” уюшмалар мафкурасини тарқатган 516 факт аниқланганва 316 киши қўлга олинган. Қўлга олинганлардан “экстремистик” руҳдаги 2104 материал топилган. Бу ҳақида ИИМнинг 10 бўлим бошлиғининг биринчи ўринбосари Айбек Жайлобаев маълум қилди.

“Экстремизм”ни олдини олиш мақсадида олий ва ўрта таълим муассасаларда 6000дан ортиқ атайин лекция, семинар, конференциялар уюштирилди. Ижтимоий тармоқларда мориторинг юргизилиб, “экстремистик, террористик” маънодаги 80 сайт ва 22 аккаунт аниқланди, уларнинг ичидан 44 сайт, 10 аккаунт суд ечими билан ёпиб юборилди. (“Азаттык”)

Таҳлил: Ижмоий тармоқлар орқали даъват қилиш кучайиб боряпти. Бутун дунё интернетни ўз мақсади томон йўналтиришга ҳаракат қилиб, ундан иқтисодий, сақофий ва бошқа ташвиқот ишларини ривожлантиришда фойдаланишади.

 Биз Мусулмонлар ҳам интернет орқали Исломга даъват қилиш ва куфр бошқаруви остидаги зулмлар ва ҳийла найрангларини очиб ташлаш ишларини илгари бўлмаган даражада ривожлантириб юбордик! Куфр олами саросимага тушиб, ижтимоий тармоқларни Мусулмонлардан филтрлаш ва улардан тозалаш ишлари орқали даъватни тўсишга ҳаракат қилишяпти! Техник жиҳатдан уларни бу ишлари натижа бермаганлиги сабабли, улар сақофий ва диний томондан таълим муассасалари ва масжид имомлари орқали ҳаракатларни кучайтиришмоқчи.

Давлат орган ходимлари ижтимоий тармоқларда ўз номи билан рўйхатдан ўтган даъватчи ёки ҳокимиятга мухолиф куч вакилларини бирин кетин жиноий жавобгарликка тортиб боряпти. Намойишкорона олиб борилаётган бу ҳаракатлардан даъватчиларни ҳаракатдан тўсиш, қўрқитиш шунингдек даъват қилаётган ва сиёсий, фикрий кураш олиб бораётган иш ҳаракатлардан халқ вакилларини қўрқитиш ва ижтимоий тармоқлардан четлатиш каби мақсадлар кўзланган. Натижада Мусулмонлар тахаллус (фейк) ном билан даъватга қўйилаётган бу тўсиқни айланиб ўтиш орқали даъватни давом эттиришга мажбур бўлишяпти.

Аниқ кўрсатилмаган ном билан иш олиб борилаётган даъватчиларни даъватдан тўсиш, орган ходимлари учун ўта катта қийинчиликлар туғдира бошлади. Куч билан бу ишда мувоффаққиятга эришиб бўлмаслигини англаб етишгач, улар сарой уламоларини “ижтимоий тармоқларга кириш ҳаром” ёки “тахаллуслар билан даъват олиб бориш ҳаром” деган бетайин ношаръий фатволар беришга мажбурлай бошлади. Юқорида “Озодлик” сайти тарқатган ушбу мақола ҳам, ваҳима кўтариш мақсадида тарқатилди.

Даъват фарздир, ҳар бир Мўъмин Мусулмон даъват олиб боришдан масъул. Даъват – одамларни Динга чақириш ва куфрдан юз ўгиришлари учун уларнинг ақлларига хитоб қилиш демакдир! Уни куфр тўсади, худди Пайғамбар (с.а.в.)ни Маккада тўсганидек! Даъват яшириниши мумкин, лекин тўхтатилмайди! Даъватни тўсишга бўлган ҳаракат, худди намозни тўсишга бўлган ҳаракат билан бир хил бўлиб, Хитой босқинчилари даъватдан кейин намоздан, ҳозир эса дуодан ҳам тўсаётганига гувоҳ бўлдик! Куфр биздан унинг динига кирмагунимизча рози бўлмайди, биродарлар!!! Аллоҳ сақласин!

Абдураззоқ Мўъмин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here