Қирғиз-тожик чегарасида яна можаро

699
0

Қирғиз-тожик чегарасида яна можаро


 Қирғиз-тожик давлат чегарасининг Боткен вилоятидаги участкасида 18 декабрда содир бўлган тўқнашувда Қирғизистоннинг 6 ва Тожикистоннинг 3 фуқароси тан жароҳати олди.

 Қирғизистон Давлат чегара хизмати матбуот хизматига кўра, Қирғизистон ва Тожикистон хуқуқ-тартибот идоралари, вилоят маъмуриятлари раҳбарлари ва чегара идоралари вкиллари иштирокида музокаралар кетаётган бир вақтда “тожик томонидан номаълум шахслар Қирғизистон фуқароларига қарата тош ота бошлаган, бунга жавобан қирғиз томонидан тош отилиши оқибатида Тожикистон фуқароларига тегишли иккита автомашинанинг олд ойнаси синган”.

 Чегара хизмати маълумотига кўра, 20 дақиқадан кейин тожик томонидан ўқ отилган ва бунинг оқибатида Қирғизистон ИИВ ички қўшинларининг ҳарбий хизматчиси жароҳат олган.

Музокоралар тўхтатилди, аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Ҳодиса жойига ДЧХ раисининг биринчи ўринбосари Абдикарим Алимбаев жўнаб кетди.

Тожикистон расмийлари ҳодиса юзасидан ўзларининг версиясини ҳозирча билдирмади.

 Маълумот ўрнида, 2019 йил бошидан бери Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида 10 дан ортиқ можаро юз берди, шундан тўртта ҳодисада одамлар ҳалок бўлди. 16 сентябрь куни юз берган сўнгги ҳодисада тўрт киши вафот этди. Хукумат раҳбарлари даражасидаги музокоралар якунлари бўйича чегара муаммоларини бартараф этиш бўйича ишларни кучайтиришга келишиб олинди. Расмийларнинг маълумотларига кўра, икки мамлакат ўртасидаги чегараларнинг 405 километри ҳозирча белгиланмаган.

 Изоҳ: Мустамлакачи кофирлар томонидан тиқиштирилаётган куфр сақофати биз мусулмонларга шунчалик таъсир қилдики, натижада бизнинг дунё қарашимиз, ўлчов миқиёсларимиз ва ҳатто ақл-заковат ва туйғуларимиз ҳам уларнинг измига тушиб қолди. Мусулмонлар учун ўз ота-онасидан ҳам қадрли ва яқин бўлган пайғамбаримиз масхара қилинса жим турадиган, бошқа юртдаги мусулмонлар қувғин қилинса, миллионлаб қамоққа ташланса сукут сақлайдиган, исломий юртларда мусулмонлар куфр бомбалари остида қирғин қилинса кўрмаганга оладиган, кофир мустамлакачиларнинг ўзаро нуфуз талашиши натижасида миллионлаб мусулмонлар, аёллар ва гўдаклар очлик исканжасига ташланиб, бир бурда нонга зор бўлиб туришса эътибор бермайдиган ҳолга тушиб қолдик. Аммо айни шу мусматлакачилар чизиб берган сунъий чегаралар, улар белгилаб берган “ватан”нинг бир қарич ери учун бир-биримизга қарши қурол ўқталадиган, бир-биримизни ўлдиришга тайёр бўлган ҳолатга етиб келдик.

Ҳолбуки, пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам: 

إِذَا الْتَقَى الْمُسْلِمَانِ بِسَيْفَيْهِمَا فَالْقَاتِلُ وَالْمَقْتُولُ فِي النَّارِ

“Икки мусулмон бир-бирига қилич кўтарса, ўлдирган ҳам, ўлган ҳам дўзахдадир”, деганлар.(Бухорий ривояти).

 Аммо биз айни чегаралар мустамлакачи кофирлар томонидан мусулмонларни бўлиб ташлаш, шу чегараларда можаролар қўзғаш орқали бир Уммат, икки қардош халқ вакиллари ўртасида жарлик пайдо қилиш ва ҳукуматларга босим ўтказиш қуроли сифатида фойдаланаётгани ҳақида ўйлаб ҳам кўрмадик. Бизнинг ва куфр томонидан устимизга ўрнатиб қўйилган малай ҳокимларнинг дарди икки давлат ўртасидаги чегараларни тезроқ аниқлаш ва мустаҳкамлашдан иборат бўлди холос.  

 Аслида чегара муаммолар уни кучайтириш ёки икки давлат ўртасидаги бахсли ҳудудларни хал этиш билан ечилиб қолмайди. Балки мустамлакачи давлатлар ўзларига малай бўлган ҳокимлар орқали мусулмонлар зеҳнига сингдириб ташлаган “миллатчилик” ва “ватанпарварлик” каби тубан ва чирик фикрларни улоқтириб ташлаб, яна қайта ўз динлари Исломга қайтишлари, Аллоҳнинг ҳукмларини ўз ҳаётларига татбиқ этишлари билангина хал бўлади. Ана шунда ўрталаримизга тортилган сунъий чегаралар йўқ бўлиб, бизлар яна қайта пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам байроқлари остида бирлашишимиз мумкин бўлади, инша Аллоҳ.

 Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here