То Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик барпо бўлмагунча Судандаги қабилалараро жанг асло тўхтамайди

581
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

То Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик барпо бўлмагунча Судандаги қабилалараро жанг асло тўхтамайди

Яқинда Судан шарқидаги Портсудан шаҳрида айрим қабилалар ўртасида жанг содир бўлди. Шу хусусда Ҳизб ут-Таҳрирнинг Судандаги расмий нотиғи устоз Иброҳим Усмон матбуот баёноти чиқариб, унда қуйидагиларни таъкидлади:

«Судандаги собиқ режим ҳам, ҳозирги режим ҳам ўзларининг курашларида ҳамон қабилалардан фойдаланиб келишяпти. Ҳатто вазирлик курсисини талашишлар ҳам ўнлаб йиллардан бери қабилачилик ва тарафкашлик асосида бўляпти. Курашдаги бирдан-бир зиённи эса, шу қабилалар вакиллари кўриб, бадалини жуда қиммат-қонлари ва моллари билан тўлашяпти. Судандаги қабилаларнинг бир-бири билан қирпичоқ бўлишлари асло тингани йўқ. Бир кун тўхтаса, эртасига яна бошланяпти. Буларнинг барчасига сабаб, ҳукумат ва мухолафат ўртасидаги кучли тарафкашликдир».

Устоз Иброҳим Усмон сўзини давом эттиради:

«Ислом мусулмон қонини тўкишни ҳаром қилди, мусулмонларнинг ўзаро жанг қилишларини ҳам ҳаром қилди. Шунингдек, хоҳ қабилачилик, хоҳ тарафкашлик бўлсин, умуман таассуб-миллий байроқ остида жанг қилишдан қайтарди.

Ҳукумат ҳам, мухолафат ҳам битта танганинг икки томонидир. Иккаласидан ҳам бу курашларга барҳам беришни кутиб бўлмайди. Чунки курашга гугурт чақаётган мана шуларнинг ўзидир. Қилаётган ишлари эса, кризисни пасайтириш, холос. Унинг илдизи билан йўқ қилишолмайди, сал пасайиши биланоқ, яна аввалги аҳволига қайтаверади». Баёнот сўнггида Шарқий Судан ва бошқа вилоятлардаги аҳолига мурожаат сифатида қуйидагилар таъкидланди:

«Мавжуд сиёсий элита, ҳамма кризис ва муаммолар сабабчисидир. Шу боис ундан бирор муаммони ҳал этиши кутилмайди. Чунки бу элитада онгли сиёсий мафкура етишмайди. Зотан, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлати барпо этилмас экан, қабилалараро жанг ҳаргиз тўхтамайди. Чунки у сизнинг ақидангизга асосланган давлатдир. Шунинг учун ушбу ғойиб бўлган фарзни амалга ошириш учун ҳаракат қилиш барча мусулмонларнинг бурчидир».

Роя газетасининг 2019 йил 27 ноябр чоршанба кунги 262-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here