Жанжаллашган талаба қизлар сабабли муаллимлар ишдан бўшатилди

1525
0

Жанжаллашган талаба қизлар сабабли муаллимлар ишдан бўшатилди

Қирғизистоннинг Ақси районида жойлашган Жўрабек Мамитбеков номли ўрта мактабларнинг бирида талаба қизлар орасида келишмовчилик чиқиб, муштлашиш содир бўлди. 20 ноябр куни ушбу жанжал акс этган видео лавҳа ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди. Ҳодиса юзасидан мамлакат қонун кодексдаги № 266 бандга мувофиқ жиноий иш қўзғатилиб, бир гуруҳ маҳаллий раҳбарлар, жумладан Ақси район таълим бериш бўлимининг раҳбари Ўғилой Зиябекова ишдан бўшатилди.

Вилоят етакчиси Қиянбек Сотиболдиев қизларнинг жанжалига асосан ўсмирлар орасидани тушунтириш ишларининг етишмаслигини сабаб қилиб кўрсатди. Ўқувчилар учун  муаллимларнинг ишдан бўшатилишига маҳалла фаоллари эътироз билдиришди. Чунки болаларнинг тарбияси ота-оналарга боғлиқ дейди улар.

Ҳодисага боғлиқ ўз фикрини билдирган филология илмлари кандидати Дилбар Чокоева шундай дейди:

– Биринчидан бу миграциянинг таъсири. Фарзандлар ўз ота-оналаридан узоқ, яқинлари қўлида нотўғри тарбия олмоқда. Иккинчидан хорижий сайтлардан интернет орқали турли туман видеотасмаларни кўришлик болалар тарбиясига салбий таъсир қиляпти. Учинчидан мамлакат ичкарисида коррупциянинг кучайиши, пули бор олдинга жилиб, камбағаллар ортда қолиб кетишмоқда. Бизда қизларга тўғри тарбия бера оладиган мактаблар йўқ. Муносиб кадрлар ҳам етишмайди”.

 Изоҳ: Росулуллоҳ (с.а.в.) шундай дедилар: “Мана бу ойларда уруш ҳаром қилинганидек, мусулмоннинг бошқа мусулмонга обрўси, моли ва жони ҳам ҳаром қилинди”.

Афсуски дин давлатдан ажратилган жамиятда мусулмон бошқа мусулмон тарафидан толон-торож қилиниб, унинг ҳаққига, обрўсига хиёнат қилиш ва шунга ўхшаш бошқа салбий кўринишлар оддий нарсага айланиб қолган. Бир инсон бошқа биродарига нисбатан ноҳақлик қилаётиб, бу иши Шариат нуқтаи назарида жирканч эканлиги, айни дамда уни Яратувчиси кузатиб тураётганлигию фаришталар ёзиб қўяётганлиги ва Қиёмат куни ўша амали хусусида жавобгарликка тортилиши ҳақида андиша қилмай қўйди. Икки-уч ўсмир қиз жанжаллашиб қолса, таълим бераётган ўқитувчида нима айб?!

Ҳамма нуқсон бузуқ сақофатда, ўша муаллим ҳам олийгоҳда нотўғри сақофат олган. Ўзи олган таълимини талабаларга бераётиб хеч қачон савоб ва гуноҳ ҳақида гапирмаса керак? Чунки  куфр  системаси белгилаб берган таълим программасида амалларнинг оқибати –  савоби, гуноҳи тўғрисида хеч нима йўқ.

Бундан 2-3 йил муқаддам Россиядаги мактаб ўқувчилари (хоссатан талаба қизлар)  бир-бирлари билан жанжаллашиб, мажбурий тарзда пул йиғиши (рэкет, товламачилик, тамахўрлик) ҳолатларини кузатар эдик. Уларни Исломдан бехабар фосид тарбия қурбони деб баҳоладик. Бугунга келиб дин кенгайиб, диний қадриятлар ривожланган минтақаларда ҳам талабалар орасида низолар чиқиб, бегуноҳ ўқитувчиларни ишсиз қолишига сабабчи бўлаётган ҳодисалар ачинарли албатта.

Демак, илмоний мутахассислар айтганидек “тушунтириш ишлари олиб борилиши ва Ота-оналар билан куч органлари бирлагаликда фаолият кўрсатиши” ҳам энг самарасиз йўллардан бири ҳисобланади. Зеро минг бора тушунтириш ишлари олиб борилса-да, агар фарзандларимизнинг зеҳнида” мусулмоннинг ҳаққи, уни обрўси, унга эҳтиром кўрсатишлик зарур эканлиги” муҳрланмаган бўлса, барибир насиҳатлар фойда бермайди.

Демократик тамойилларга кўра “ҳар бир  шахс ўзини ўзгартирса жамият ўзгаради, ислоҳ бўлади” деган тушунча бор, аммо бу нотўғри тушунча эканлигини ҳар биримиз биламиз.

Мисол учун мен оила даврасида фарзандимга исломий тушунчаларни сингдириб, уни ибодатларига қаттиқ эътибор берсам-да, у бориб жамиятга қўшилгани заҳоти, мактабда ёки олий ўқув юртида мен айтган нарсаларнинг аксини эшитиб келади. Табиийки мен ўз тушунчам билан ёлғизланиб қоламан, менинг гапларимдан кўра таълимдаги фикрлар кучлироқ таъсир қилиши табиий ҳол.

Жамииятни ислоҳ қилишнинг ягона йўли шаръий қонунлар билан бўлади. Исломий қонундан бошқа қонунлар инсоннинг табиатига мос келмайди ва одамларни бир-бирига боғлашликка ярамайди. Инсонлардаги фикр, туйғу, қонунлар бир маромда бўлсагина, кейин жамият ислоҳ бўлади.

Шунинг учун одамларни бир-бирига боғлаб туришга яроқли кучли робитани такомиллаштириш учун иш олиб боришмиз зарур. Бу иш исломий низом тўла татбиқ этилсагина самара беради. Зеро исломий аҳкомлар асосида тузилган таълим программасида энг аввало ақидага доир ҳукмлар берилади. Бола зеҳнида ақида тўғри гавдаланса, у ҳар бир амалини ақидасига боғлаб бажаради, ёки ундан бош тортади.  Барча тартиб- интизомлар  Исломий  давлатни барпо қилиш билан амалга ошади.

Мунаввара  

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here