«Ҳанузгача жамият қиз олиб қочишни жиноят деб билмаяпти»

1137
0

«Ҳанузгача жамият қиз олиб қочишни жиноят деб билмаяпти»

Бундан бир неча кун илгари Қирғизистоннинг Талас вилоятидан олинган бир виделавҳа ижтимой тармоқларда ёритилди. Унда йиғлаётган бир қиз уйдан чиқиб кетишга уринаётган бир пайтда аёллар уни зўрлик билан қайтариб уйга олиб киришади. Қизнинг дод-войини билдирмаслиги учун ёшлар баланд овозда ашула айта бошлашади. Бу видеолавҳа бўйича ҳар ким ҳар қандай фикр билдирмоқда.

Биз «Сезим» инқироз марказининг раҳбари Бубусара Рыскулова билан қиз олиб қочиш мавзусида суҳбат уюштирдик» —  дея келтирмоқда “Гезиттер” сайтининг журналисти.

 Биз  Рисқуловага қуйидагги саволлар билан мурожаат қилдик:

— Салом, Сизнингча қиз олиб қочишага қарши жазо белгиланса-да нега айни воқелар тез-тез содир бўлмоқда? Сизнингча қонун иш бермаяптими? Ёки бундай қонуннинг ўзи кифоя қилмайдими? 

Бу саволларга жавобан марказ раҳбари шундай деди: – “Қонун қабул қилинди. Кўпгина ижтимоий ташкилотлар 10 йиллар давоамида айни муаммо ҳақида баҳс қилишар эди. Афсуски минглаган қизларимиз тақдири барбод бўлмоқда. Нахотки мамлакатимиз фуқаролари қонунга заррача эҳтиром кўрсатмаса? Айтишларича фақатгина ўғриларни эмас, ўртамчилар ҳам жазога тортилади. Аммо менинг жамиятдаги ҳозирги аҳволга айтдагинан гапим йўқ. Менимча жазо қонуни кифоя қилади, фақатгина отувга ҳукм қилиш қолди холос. Қонун бўйича мажбурий тарзда қиз ўғрилаганлар 5-7 йил муддатга жазоланишади. Мен бугунга қадар такроран айтиб келаман; қиз олиб қочиш бу катта жиноят”. Манба: maralfm.kg

Изоҳ: Чекланган ақл маҳсули бўлмиш куфр қонунияти башарият яшаш тарзини  тартибга солишни ўрнига уни баттар жарлик ёқаси томон бошлаб боряпти.

Юқоридаги фикрларни ўқиб ўзимча хаёл сураман, тайёргина қоидалар, ҳукмлар турганида, шунча одам бош қотириб қонун чиқаришни нима кераги бор?! Бу қонунларни ярамаслигига ўзлари ҳам гувоҳ бўляптилар, зеро чиқарган ҳукмлар тез фурсатда эскириб, муаммоларни бартараф этишга ярамайди. Бир тўда депутат ўтириб, бири у деса бир бу деб ўзиникини маъқуллайди. Ажойиб, агар инсон фикрламаса ўзига ўзи фақат зиён келтирар экан. Агар раҳбарлар тўғри фикрлашни билмаса зиёни ҳаммага етаркан.

Қирғизистон олий кенгаши ҳам ижтимоий  муаммоларни қонун йўли билан бартараф этишга ҳаракат қилади, аммо бари бефойда, бир-бирига мутаносиблиги бўлмаган қоидалардан иборат. Мисол учун юқорида айтилганидек бир тарафдан қиз олиб қочиш учун жазо тайинланса, иккинчи тарафдан никоҳ ёшини 18 ёшдан белгилаб берди.

Ҳолбуки Расулаллоҳ (с.а.в.) — “Қизларингиз балоғатга етганда уларни узатишга шошилинг,  йўқса  фасод кўпаяди”, деганлар.

Шу биргина шаръий қоидага амал қилмаганимиздан, кўча тўла танасини сотувчи қизлар, ижтимоий тармоқларда ҳам ўзларини кўз-кўз қиладиган беҳаё  қизлар тобора кўпайиб бормоқда.

Шариатнинг ҳар бир ҳукмида ҳикмат бор. Илмоний  режим эса муаммони ечимини  чекланган ақллардан излайди. Қизларимизнинг мактабларда ўғил болалар билан аралаш ўқиши бир мусибат бўлса, уларнинг либос эркинлиги ҳақида сўз юритмасак ҳам бўлаверади. Баъзи бир қизлар кўча-кўйда ғаризасини қондириб юрса бошқалари кўчадан ўзларига “ёр” танлаб отасига кўрсатгани келади. «Ота мен шунга турмушга чиқаяпман.. » деб  уқитириб қўяди тамом вассалом! Оиладаги Отанинг ўрни, валийлик даражаси, унинг розилиги эса хеч кимни қизиқтирмайди. Модомики Шариат нуқтаи назари билан қаралмас экан, муаммо устига муаммо пайдо  бўлаверади. Ундан ҳатто бир фосиқ Ота ҳам қаноат ҳосил қилмайди. Қалбида фарзандига нисбатан ташвиш, хафагарчилик пайдо бўлади.

Фарзанднинг ҳақ-ҳуқуқи, Ота-Онанинг ўрни, никоҳланиш қонун-қоидаларининг барчасини Шореъ аниқ-тиниқ қилиб айтиб берган. Бироқ ундан юз ўгирганимиз сари ҳолимиз тубанлашиб бормоқда.

Дарҳақиқат бу илмоний тузум заҳарли дарахт мисоли бир ўсимликдир ва фақат залолатдан озуқу олади, уни баъзи бир жойларига нафсимизга мос келган шаръий ҳукмлар билан ямоқ солмасдан, балки таг-томири билан қўпориб ташлашимиз шарт. Унинг ўрнига Яратувчимиз рози бўладиган, тартиб-интизомли яшаш тарзини яъни Исломни ҳаётга қайтарайлик. Оталар яъни валийларнинг мақомини ўз ўрнига қўяйлик, қизларимизга жабр қилмайлик, улар ор-номусимиз, уларни ҳимоя қилиб, асраб авайлашимиз ва покиза ҳолатда жуфтларига узатишимиз  вожиб амаллардан ҳисобланади.

Бир  чуқур маъноли сўз ёдимга тушди: Агар сиз ўғил бола тарбия қилаётган бўлсангиз, демак сиз эркак кишини ўстираётган экансиз, аммо агар қиз бола тарбия қилаётган бўлсангиз, унда сиз бир авлодни тарбия қилаётган бўласиз».

Мунаввара Азиз

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here