Қирғистонда спиртли ичимликлар истеъмолчилари камайди, сабаби нимада?

0
1066

Қирғистонда спиртли ичимликлар истеъмолчилари камайди, сабаби нимада?

“Бизнингча Қирғизистон фуқароларининг ақли ишлаб кетиб, алкогол ичимликларини кам истеъмол қила бошлашди” – даган хулосага келди Қирғизистон аҳоли эҳтиёжини таъминлаш  бозори бўйича Миллий қумитаси.

Хулосага кўра, Қирғизистон бўйича спиртли ичимликлар савдоси 2014 йилда 18,9 млрд. сом атрофида бўлган бўлса, 2018 йилга келиб 16,7 млрд сомга тушиб кетган. Бунинг акси ўлароқ бошқа товарларга эҳтиёж кун сайин ошиб бормоқда. Масалан 2014 йилдан то 2018 йилга қадар нон ва нон маҳсулотида юз берган савдо ҳажми 14,1 млрд сом, гўшт маҳсулотлари эса 6,3 млрд сомга кўпайган. Сут маҳсулотидаги тижорат ҳам юқори кўрсатгичда давом этяпти.

 Kaktus.media ушбу ҳолат юзасидан тадқиқот олиб борди ва Қирғизистонда алкогол маҳсулотларининг касодга учраш сабабларига аниқлик киритди. 

“Мамлакат ичкарисида алкогол маҳсулотларини ишлаб чиқариш кўлами анча пастлаб кетган, Зеро талаб деярли йўқ”. “Эскпорт  қилишда муаммолар бўлмаса-да, аммо ароқ импорти анча сустлашган. 2014 йилда мамлкатга ароқ киритиш  –  82,3 минг деклитрдан иборат бўлса, 2018 йилга келиб 33 мингга тушган.  Бу маълумотларга таянган ҳолда айта оламизки, Қирғизистон аҳолиси спиртли ичимликларни кам ичадиган бўляпти. Хусусан ароқ ва пивога бўлган талаб анча оқсоқлаган».

“Спиртли ичимликларни кам истеъмол қилиш тенденцияси бу умумжаҳон тенденция ҳисобланади. Умумжаҳон соғликни сақлаш ташкилотининг берган сўнгги маълумотига кўра, дунёнинг кўпгина мамлакатларда тобора инсонлар спиртли ичимликларни кам ичадиган бўлишмоқда. Бу тенденция натижасида меҳнатга яроқли эркаклар орасида бевақт ўлим камайди”- дея келтиради Кактус.медия.

Изоҳ: Капитализм системаси манфаат асосида қурилган системадир. Капитализм ва шу жумладан демократияда халқ эҳтиёжига қараб маҳсулот ишлаб чиқарилади. Агар жамиятда 3 нафар ароқ ичувчи бўлса, давлат албатта ароқ ишлаб чикарувчи мосламани ишла солади. Мамлкат ўша маҳсулотни сотиб фойда кўрса бўлди, шахснинг соғлиги, ундан келиб чикадиган иқтисодий, ижтимоий муммолар ва ҳатто ўша ичувчининг ўлими бу системани қизиқтирмайди. Қирғизистон йиллар бўйи ароқ ишлаб чиқариш, экспорт ва импорт қилиш борасида собиқ Шўро давлатлари орасида энг биринчилардан бўлиб ҳисобланиб келарди. Ҳатто СССР пароканда бўлса ҳамки, Қирғизистонда айнан спиртли ичимликлар ишлаб чикариш ҳажми  бир маромда давом этиб келган. Мутахассисларнинг биргина хулосаларини тўғри деб баҳолаймиз. Гарчи улар катта шову-шув ва ғараз билан тилга олган бўлсалар-да, аҳолининг “ақли кириб қолгани” жуда тўғри хулоса бўлиб чиқди. Дарҳақиқат мамлакат аҳолиси орасида олдингидек ароқ ичувчилар йўқ. Қатор-қатор дўконларда турли навдаги ароқлар сотилса-да, ундан олиб ошкоро ичаётган инсонларни кам учратасиз. Ҳатто ичкиликка муккасидан кетган ичувчи –фосиқлар ҳам  дўкондан ароқ олаётиб, уни кўринмас целофанга ўраб, беркитиб олиб чикади.   Қирғизистондаги  аҳолисининг динга бўлган ташналиги таҳсинга сазовор,  чиндан ҳам одамлар ақлини тўғри ишга солиб, тўғри  фикрлай  бошласа  ҳар бир амалини ўйлаб бажаради. Қирғизистон аҳолиси орасида ичувчилар камайиши сабаби Ислом дини ғолиб келяпти. Динга бўлган эҳтиром, мойиллик ва рағбат тобора ошиб боряпти инша Аллоҳ.

Аллоҳи Таоло айтади:

إِذَا جَاءَ نَصْرُ اللَّهِ وَالْفَتْحُ (1) وَرَأَيْتَ النَّاسَ يَدْخُلُونَ فِي دِينِ اللَّهِ أَفْوَاجًا (2) فَسَبِّحْ بِحَمْدِ رَبِّكَ وَاسْتَغْفِرْهُ إِنَّهُ كَانَ تَوَّابًا (3)

_  ( Эй Муҳаммад) қачон Аллоҳнинг ёрдами ва ғалаб келса. Ва одамлар тўп- тўп бўлишиб Аллоҳнинг  дини ( Ислом) кираётганларини кўрсангиз. Дарҳол Парвардигорингизга ҳамд айтиш билан ( У зотни ҳар қандай шериклардан  ) покланг ва У  зотдан мағфират сўранг ! Зеро У тавбаларни қабул қилгувчи бўлган зотдир. Барча мақтовлар Аллоҳга хосдир ва У ҳар қандай шерикдан пок бўлган зотдир. 

Эй Аллоҳим тавбаларимизни қабул айлаб, бизларни мағфират қилгин. Мусулмонларга нусрат ато этгин. Амийн.

Албатта  ҳукм Аллоҳникидир ва Аллоҳ Ўз  ишида ғолибдир !

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳ.

Мунаввара

NO COMMENTS