Қирғизистон Ўзбекистондан маҳсулотлар олиб киришни вақтинча тақиқлаб қўйди

871
0

Қирғизистон Ўзбекистондан маҳсулотлар олиб киришни вақтинча тақиқлаб қўйди

2019 йил бошидан буён Ўзбекистондан олиб келинган маҳсулотлар ЕОИИ фитосанитария талабларига жавоб бермаслиги бўйича 365та ҳолат қайд этилди. Бу ҳақда Қирғизистон Қишлоқ, озиқ-овқат саноати ва мелиорация вазирлиги матбуот хизмати хабар берди, деб ёзмоқда Elgezit.

Қайд этилишича, 10та ҳолатда маҳсулот касалликка чалингани аниқланган.

«Аниқланишича, Ўзбекистондан олиб келинган анор зарарланган бўлган. Маҳсулотлар Ўзбекистоннинг фитосанитария назорати бўйича органи гувоҳномаси билан бирга келган. Ўшдаги лабораторияда текширувдан ўтказилганда, Grapholitha molesta Busck вируси аниқланди. Ушбу ҳолатдан кейин 35 тонна бошқа мевалар назорат-ўтказиш пунктлари орқали киритилмади», – дея таъкидлаб ўтишган Қишлоқ хўжалиги вазирлигида.

Таъкидланишича, ЕОИИ қоидаларига мувофиқ, бундай ҳолларда маҳсулотларни олиб киришга тақиқ жорий қилиниши мумкин. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўзбекистоннинг тегишли идораларига вақтинча тақиқ жорий этилиши тўғрисида огоҳлантирувчи хат юборгани айтилади.

Таҳлил:  Қирғизистон Россиянинг ЕОИИ орқали Ўзбекистонга қарши қуролига айланиб боряпти! Қирғиз ҳокимияти босим остида мамлакат ва ўз фуқоролари манфаатларига зид қарорларга риоя қилишга мажбур бўлмоқда.

Шунингдек Россия Ўзбекистонни ЕОИИга киришга мажбурланяпти. Тожикистон томондан стротегик беқарорлик пайдо қилиш мақсадида ҳарбий ваҳима пайдо қилмоқчи бўлаётган бўлса, ЕОИИнинг аъзоси бўлган Қирғизистон ва Қозоғистон томондан эса, унга иқтисодий босим ўтказмоқчи. Қозоғистон-Ўзбекистон транспортларига товар олиб ўтиш йўлида сунъий тўсиқлар пайдо қилади. Қирғизистон-Хитой товарлар транзит ўтувида Ўзбекистонга тўсқинчилик қилиш билан бир қаторда ҳўл мава, кийим кечак ва бошқа Қирғизистон фуқоролари учун керакли хўжалик товарларига чекловлар қўйиш билан унга босим бермоқчи бўлади.

Россиянинг манфаати йўлида Қирғизистон ўз манффатига зид йўналишга мажбур бўляпти. Юқоридаги чекловлар ҳамда Ўзбекистон Россия шартларига рози бўлмаса келажакда яна кутилаётган кескинликлар Қирғиз давлати ёки фуқоролари манфаатига зид ва зарарли оқибатларга олиб келади.

Абдураззоқ Мўъмин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here