Ислом давлатида фармацевтика саноати

5658
0

Халифалик давлатида соғлиқни сақлаш сиёсати

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Ислом давлатида дори-дармон ва фармацевтика саноати

Ислом давлатида фармацевтика саноати

  Бугунги оламдаги соғлиқни сақлаш вазияти хақида ўйлаган ҳар қандай киши улкан технологик тараққиётга қарамай, инсон саломатлиги билан боғлиқ муаммолар ортиб бораётганига гувоҳ бўлади. Бунинг сабаби, бутун оламга ҳумронлик қилиб олган капитализмга бориб тақалади. Унинг салбий асорати ҳатто соғлиқни сақлаш ва фармацевтика саноатига ҳам етиб борган. Дори-дармон ва уни ишлаб чиқариш саноати ҳар қандай халқдан олиш мумкин бўлган илм доирасига кирса-да, бироқ, Ғарбнинг тубан мабдаъси фармацевтика саноатига ҳам сезирали салбий таъсир кўрсатди. Шунинг учун Ғарбдаги фармацевтика ширкатларининг шармандали фактлари жуда кўп. Клиник синов натижаларини сохталаштиришни айтмаса ҳам бўлади. Шунинг учун синаб, инсонга хавфсизлигини яхшилаб текширмай туриб, Ғарб ишлаб чиқарган дориларга умуман ишониб бўлмайди. Ишлаб чиқариш техникаларидан эса, фойдаланиш мумкин. Чунки улар илм-фанга алоқадор ишлар бўлиб, мамлакатда уларни қабул қилиш ва эҳтиёжга қараб уларни ривожлантириш мумкин. Ислом давлати биринчи кундан бошлаб дори-дармон ишлаб чиқариш ва уни мамлакатнинг барча фуқароларига етказиб беришда қуйидаги нуқталарга асоланадиган ўзига хос стратегияни қабул қилиши зарур:

– Ислом давлатидаги корхоналар шу жумладан фармацевтика фабрикалари ҳарбий саноат асосига қурилади. Шунинг учун фармацевтика фабрикалари –улар хоҳ жисмоний шахсларга, хоҳ давлатга қарашли бўлсин –ҳарбий саноат талабларига мувофиқ фавқулодда дори воситаларини, биологик қуролларга қарши вакциналарни имкор қадар катта миқдорда ва иложи борича қисқа муддатда ишлаб чиқаришга доим тайёр туради.

 – Дори-дармонларни ишлаб чиқаришда ўзини ўзи таъминлаши учун вақт режасини тузади. Чунки бу ҳаётий эҳтиёж. Дори-дармонларнинг етишмаслиги ёки йўқлиги давлатни уларни хориждан сотиб олишга мажбур қилади. Бу эса, давлатни кофир давлатларнинг шантажига, уларнинг босимига дучор қилади.

– Давлат дори-дармон ишлаб чиқариш ва тиббий кашфиётлар яратиш соҳасидаги илмий тадқиқотларни молияштириш учун барча моддий имкониятларини ишга солади. Айниқса, сурункали касалликлар учун вакциналар ишлаб чиқариш ва  даволаш усулларини ўйлаб топганларни байтул мол томонидан яхшилаб рағбатлантиради.

 – Давлат интеллектуал мулк ва патентлаб олиш каби илмий монополиянинг барча кўринишларини таъқиқлайди. Унинг инсониятга бўлган зарарини кўрсатиш орқали бунга қарши халқаро миқёсда курашади.

 – Давлат эпидемиялар билан курашиш бўйича келажак режаларни ишлаб чиқиши, шунингдек, соғлиқ учун фалокатларга қарши курашиш механизмини яратиши лозим.

 – Илмий марказлар, университетлар, шифохоналар ва ишлаб чиқариш компаниялари орасида ҳамкорлик бўлиши лозим. Токи, давлатдаги фармацевтика саноати жамият ҳал этишга муҳтож бўладиган ҳақиқий муаммолардан ажралиб қолмасин.

 – Доривор ўсимликлар ёки денгиз организмлари каби Аллоҳ таъоло бизларга берган табиий манбалардаги фойдали муолажаларни излаш билан шуғилланадиган топографик гуруҳларни ташил этиш лозим. Зеро, юртларимиз табиат яралгандан буён то бугунгача бепаён табиий бойликларга эга бўлиб келмоқди.

 – Дори воситаларини ишлаб чиқариш учун зарур бўлган хомашё билан  таъминлаш бўйича ишлар олиб борилиши лозим.

  Ислом давлатида фрамацефтика саноати халқ эҳтиёжини қондириш билангина чекланиб қолмасдан, биринчи кундан бошлаб  фалокат ва фавқулодда вазиятларга қарши курашиш, ядровий реактор фалокати, пандемия ёки ҳарбий эҳтиёжлар учун дори-дармонлар ва биринчи тиббий ёрдам материалларининг стратегик захирасини таъминлашга ҳаракат қилади. Мусулмонлар юртларида моддий ва инсон ресурслари жамланганлиги ва турли соҳаларда кўплаб ваколатлар мавжудлигини ҳисобга олсак, соғлиқни сақлаш ва ундан келиб чиқадиган фармацевтика саноатидаги инновациялар йўлида ҳеч қандай тўсиқ бўлмайди. Тез орада одамзот капитализм низоми остида бошидан кечирган даволаб бўлмас касалликларнинг барчасига барҳам беришга шароит яратилади. Ислом давлати Аллоҳнинг изни билан ҳар ҳил касалликлардан шифо умидидаги кишиларнинг қибласига айланади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here