Кўрфаз давлатлари ҳукмдорлари нима учун Исломнинг бошқа аҳкомлари қолиб фақат закот аҳкомига зўр бериб эътибор қаратишмоқда?!

645
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Кўрфаз давлатлари ҳукмдорлари нима учун Исломнинг бошқа аҳкомлари қолиб фақат закот аҳкомига зўр бериб эътибор қаратишмоқда?!

«Баҳрайн» ахборот агентлиги веб-сайти (ҳижрий 1441 йил 9 сафар, милодий 2019 йил 8 октябр сешанба куни) нашр қилган хабарда бундай дейилади:

«Форс Кўрфази давлатлари Ҳамкорлик Кенгашига аъзо давлатларининг закотга масъул идоралар раҳбарлари Уммон пойтахти Масқадда ўн тўртинчи йиғилишларини ўтказишди. Йиғинда Форс Кўрфази Ҳамкорлик Кенгаши давлатларининг закот органлари учун қўшма стратегик лойиҳа билан айни давлатлардаги закот тизимига масъул шахсларга қаратилган диплом лойиҳаси муҳокама қилинди. Шунингдек, йиғинда закот соҳасида илмий изланишлар ҳамда ижодий ва ихтиёрий ишларни бажариш бўйича Форс Кўрфази давлатлари Ҳамкорлик Кенгаши танловини тартибга солиш муҳокама қилинди. Шу билан бирга айни соҳада ижодий ишлар қаторида малака ошириш танловига ҳам тўхталинди».

Роя газетаси шарҳи:

Бу ҳукуматлар закот ёки Исломнинг бошқа аҳкомларини татбиқ қилишга ғайрат қилишмайди. У ҳолда, нима учун закот ҳукмига бунчалик эътибор беришяпти?!

Халқаро судхўрлик тизими бўйича ҳукм юритувчи бу ҳукуматларнинг мақсади, ҳар қандай йўл билан бўлса ҳам пул йиғишдан иборат. Бунинг йўлида агар шаръий аҳкомларни тоғутлар қонунлари билан қўшиб-чатиб ташлашга тўғри келса ҳам, бундан тап тортишмайди. Чунки уларга қанча кўп пул йиғилса, бўлгани. Форс Кўрфази давлатларининг бу соҳадаги ҳаракати «закотнинг катта миқдорда йўқотилишини камайтириш учун ҳар бир давлат билан таққосланадиган тўловда мажбур қилувчи қонун ва қоидалар ишлаб чиқиш»дан иборат. Шу билан бир вақтда, бу давлатлар Халқаро Валюта Фондининг кўрсатмаларига рози бўлиб, шаръан ҳаром ҳисобланган кўплаб солиқ ва тўловларни зўрлик билан татбиқ этишни ўзлари учун оддий ҳол санашади. Маст қилувчи ичимликларга Аллоҳнинг шариатини татбиқ қилиб, уларни сотиш ва истеъмол қилишни жиноят санаш ўрнига, бугун Қатар, Уммон ва Бирлашган Араб Амирликлари сингари баъзи Кўрфаз давлатлари спиртли ичимликларни ўз ичига олган «соғлиқ учун зарарли товарлар» учун танланган солиқлар белгилашяпти… Бу эса, айни ҳукумат ва ҳукмдорларнинг Ислом аҳкомларига панжа орасидан қарашларига ва ҳалол-ҳаром масаласига парво қилмасликларига яна бир кучли далилдир.

Роя газетасининг 2019 йил 16 октябр чоршанба кунги 256-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here