Тожикистон чегарадаги вазият бўйича Қирғизистонга норозилик нотаси юборди

0
878

Тожикистон чегарадаги вазият бўйича Қирғизистонга норозилик нотаси юборди

Тожикистон ташқи ишлар вазири чегарадаги муаммолар оқибатида ҳар икки томондан 4 нафар чегарачи ҳалок бўлгани учун Қирғизистон томонга норозилик нотаси юборди. Тожикистон ТИВ ихтилофли ерларда аввалги келишувларга хилоф равишда номаълум қурилишлар қура бошлагани учун Қирғизистон ҳукуматига норозилик нотаси орқали ўз норозилигини билдирганини айтди. Манба “Азаттык уналгысы”.

Қирғизистон ҳукумати эса аксинча, чегара муаммосидан жумбушга келган халқ ва миллатдаги кескинликнинг олдини олиш орқали ушбу муаммони тинч музокара йўли билан ҳал қилишга ҳаракат қиляпти. Бу ҳақида Қирғизистон ҳукуматининг расмий вакиллари ва ДХХҚ (гкнб) матбуот бўлими ходимлари расмий матбуот орқали баёнот беришди. Бундан ташқари барча матбуот воситалари томонидан тарқатилаётган чегарага алоқадор хабар ва баёнотларга ДХХҚ томонидан блок қўйиб бориляпти.

Тожикистон бу муаммодан қандай манфаат кўриши мумкин. Биз биламизки, ихтилофли ерларга ноқонуний қурилишлар Тожикистон томонидан ҳам қуриб бориляпти. Шунингдек кўриб турибмизки, Тожикистон ҳукумати муаммога агрессивроқ ёндошиб, Қирғизистонга босим ўтказиш асосида иш олиб боряпти. Бундан хулоса қилиш мумкинки, Тожикистоннинг орқасида халқаро сиёсатга таъсири бор йирик ташқи кучлар турибди. Бир қатор мустақил экспертлар ҳам, шу таҳлилга суянган ҳолда ўз фикрларини билдиришмоқда.

 Тожикистоннинг чегара муаммоси устидан матбуот кураши уюштириб Қирғизистонга босим ўтказишга ҳаракат қилаётганидан хулоса қилиш мумкинки, унинг ортида кўпроқ Россиянинг манфаати бор. Шу ишнинг ортидан чегара муаммосидан Боткенда жароҳат олган фуқороларнинг қариндош уруғлари жумбушга келиб, Бишкек ва яна бошқа шаҳарларда бир қатор норозилик акциялари уюштиришди. Баъзи намойишларда Қантдаги Россиянинг авиабазасини Боткенга кўчириш кераклиги ёки базани иккига бўлиб, яна бир Россиянинг ҳарбий базасини ўрнатиш кераклиги ҳақида мавзулар кўтарилди. Қирғизистон куч органлари бу намоишчиларни куч билан тарқатишга ҳаракат қилди.

Юқоридаги вазиятлардан хулоса (таҳлил) қилиш мумкинки, Тожикистоннинг Қирғизистонга босимли ҳаракатлари ортида Россиянинг манфаатлари ётибди. Россия Қирғизистоннинг жанубига ОДКБ номидан ўзининг яна бир ҳарбий базасини ўрнатиб олмоқчи. Қарийиб бир йил илгари бошланган бу ҳаракатлар амалга ошмай келади. Шундан буён айнан Боткен чегара ҳудудида кескинликлар уюштирилиб келиняпти. Халқнинг ўзи ҳеч қачон ўз ҳолича бир бирига қарши курашга кирмайди. Бу тасдиқланган сиёсий қоида! Халқлар миллатлар ўзларини ватанпарвар ҳисоблаган ёки миллатчи провокатор кучлар, фикрлар ва етакчи тўда таъсири остидагина жумбушга келади.

Демак Ўрта Осиё давлатлари ўрталаридаги чегаралар ва атайин қолдирилган ихтилофли ерлар, мустамлакачи давлатлар томонидан атайлаб амалга оширилади. Бу ихтилофли ҳудудлар ҳар икки томонга ҳам кераги йўқ! мустамлакачи давлатлар ушбу ҳудудлардаги ўз манфаатини рўёбга чиқариб олишда мазкур ихтилофли ҳудудни кескинлик майдонига айлантиради. Бунинг учун икки қардош, диндош халқ ўртасидаги куфр чизиб берган чегара ва шу чегарани тан олган худбинлик асосидаги минталитетимиздан фойдаланади! Улар чегаранинг тарихий ҳужжатларида чегара чизиқларини бир неча хил қилиб белгилаб, ҳар икки томондаги хоин ҳокимлар воситасида арзимас мавзуларда ўзаро преципиал келишмовчиликлар пайдо қилишади. Халқни ҳам жумбушга келтириш мақсадида миллатчилик ва қалбаки ватанпарварлик фикрларидан фойдаланади. Натижада халқ наздида ўз минтақасини қўриқлаш ғаризасидан келиб чиққан минталитет пайдо бўлади.

Шундай экан, биз мусулмонлар вазиятни исломий мафкуравий, яъни ҳар бир ишимизни охиратимиз асосига қуриб, жамиятимизда исломий муҳит, минталитет пайдо қилишга даъват ишларини кучайтирмасак гуноҳкор бўламиз. Чунки барчамиз англаб турган ҳолат шуки, куфр ўз манфаатлари йўлида жамиятда мусулмонлараро ҳарбий тўқнашувлар пайдо қилувчи муҳит пайдо қилиб боряпти! Бу ифлос муҳитни фақат исломий мафкуравий (амалларимизни ақидамизга боғлаш) биродарликни мустаҳкамлаш асосидаги иймоний муҳитдан келиб чиққан минталитет (урфи омма)гина сақлаб қола олади. Бошқа барча йўллар ботил бўлиб, улар фақат вазиятларни баттар чигаллаштириб бораётганига гувоҳ бўлиб келяпмиз!

Абдураззоқ Мўъмин.

NO COMMENTS