“Хитой заводлари йўқолсин”

712
0

“Хитой заводлари йўқолсин”

Қозоғистонда “Хитой экспансиясига қарши” норозилик акциялари бошланди

3 сентябр куни Жанаозенда яна юзлаган одамлар мамлакатда Хитой лоиҳалари тўхтатилишини талаб қилиб марказий хиёбонда норозилик намойиш ўтказишди. Жанаозенда яшаётган халқ, Қозоғистонда олиб борилаётган барча Хитой лоиҳалари тўхтатилишини талаб қилишди. Бу норозилик акциялари кейинги кунларда Қозоғистоннинг Нур-Султон, Актубе ва Шимкент шаҳарларида ҳам “биз Хитой экспансиясига қаршимиз”  талаби остида давом этмоқда. Манба Азаттык радиоси.

 Эслатиб ўтсак, 2011 йили Жанаозенда нефт қазувчи ишчилар томонидан уюштирилган норозилик намойиши чоғида, полиция 17 кишини отиб ўлдирган эди.

3 сентябр куни намойишда Нурсултон Назарбаевнинг “нур атан” партияси вакиллари парламентдан кетсин деган талаблар ҳам кўтарилди. Шунингдек Қозоқ президентининг 11–12 сентябр кунига белгиланган Хитойга ташрифи бекор қилинсин деган талаблар ҳам янгради.

Қозоғистонда шу кунгача 55 Хитой компанияси фаолият юритиб келмоқда. Улар мамлакатни бир кунда, ҳатто бир йилда мажбуран босиб олишган эмас! 2016 йили Назарбаевнинг қизи Дарига Назарбаева бош вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимида туриб, “айнан Хитой билан ҳамкорлик мамлакатимизнинг келажагидир, шунинг учун таълим программасида унинг тилини ўрганишга катта эътибор қаратишимиз керак” деган эди. Яъни Қозоқ етакчилари узоқ йиллардан бери Хитой билан тил бириктириб, унга ўз юрти ичида халқини сақофий мустамлака қилишига шароит яратиб бера бошлашган! Чунки йирик давлатлар учун кичик давлатларни сақофий мустамлака қилиш, сиёсий, иқтисодий ва ҳатто ҳарбий мустамлака қилиши учун жамиятда қулай ва енгиллик муҳитини пайдо қилади. Буни тушуниш учун СССРдан қолган сақофий мустамлакачилик туфайли юртларимизда Россияга нисбатан хайрихоҳ жамоий руҳ шу кунларда ҳам мавжудлигига эътибор қаратишнинг ўзи кифоя.

2017 йили Қозоғистонда ер кодексига ўзгартириш киритилди. Янги кодексга кўра аукционларда чет эл компаниялари ҳам иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлишди. Яъни чет эл компаниялари қишлоқ хўжалиги ерларини 25 йилга ижарага олиш ҳуқуқига эга бўлишди. Бу қонунлар ортидан 1.7 миллион гектар ер сотилиб кетди.

Қозоғистон ва Қирғизистон каби иқтисодий қарам давлатларга Хитой бевосита бостириб кириб кела олмайди. У аввал парламент, ҳокимият ва президентларни шахсий манфаатлари билан ўз томонига оғдириб олади. Кейин шошилмай бу хоин тоифа қўли билан давлат қонунларини ўзгартириб, мамлакатларда ўзининг сақофий, иқтисодий таъсирини кучайтириб боради. Эътибор берсак, охирги вақтларда халқ Хитойга қарши қўзғалиб бораётганига қарамай, халқ вакиллари бўлган депутатлар, президент, сиёсий элита, ҳатто матбуот ҳам Хитойга қарши бўлган халқ томонида эмас! Энг камида эътиборсиз позицияда! Баъзилари ошкора Хитой томонида бўлишса, бошқалари халқни бу позициясидан чалғитиш ҳақида бош қотиришяпти.

Иқтисодий ҳамкорлик ниқоби билан мамлакатларимизга кириб келаётган Хитой, аслида ўзига иқтисодни асос қилиб олган эмас. Аксинча у бизни иқтисодий танг ҳолатимизни яна-да оғирлаштириш йўли билан, вақтинча ижарага олган ерларини ўзлаштириб олишни мақсад қилади. Албатта бу ишлар устиларимиздаги хоин ҳокимият вакиллари иштирокисиз бўлмайди. Алмазбек Атамбаев ва унинг етакчи гуруҳи устидан очилиб бораётган жиноий ишлар ва ўзлаштириб олинган миллиардлаган маблағлар фикримизга ойдин далил бўла олади. Лекин система ўзгаргани йўқ, Нурсултон Назарбаев, Сооранбай Жиянбеков ёки Владимир Путин ҳам давлат устидаги таъсир қувватини йўқотишса, уларнинг жиноятлари аввалгиларникидан кам эмаслиги кўринади. Чунки устимиздаги етакчилар барча жиноий ишларини бирор йирик давлат қувватига суянган ҳолда амалга оширади.

Шу нуқтаи назардан келиб чиқиб:  норозилик ҳаракатларимизни президент, ҳокимият ва парламент вакиллари томонга қаратишимиз керак. Ҳатто ҳокимиятда бўлмаган сиёсий доира вакиллари ҳам ўз позицияларини билдиришсин. Ким халқ ва уммат томонида турганини ва ким Хитой экспансиясида у билан ҳамтавоқ эканини билайлик! Кейин, ҳар сайловда қўлларимиздаги салтанатни бефарқларча топшириб қўяаётган шу хоинлар бизни бошқаришга лойиқми-йўқми, шулар бизни залолатдан нурга олиб чиқишига ишонсак бўладими-йўқми, бу ҳақида ҳам ўйланиб кўрайлик!!!

Абдураззоқ Мўъмин

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here