Эй Шом аҳли! Хавф остида қолган қўзғолонингиз ва қурбонликларингизни сақлаб қолинг!

0
577

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Эй Шом аҳли! Хавф остида қолган қўзғолонингиз ва қурбонликларингизни сақлаб қолинг!

Инаб Баладий веб-сайти (ҳижрий 1440 йил 16 зул-ҳижжа, милодий 2019 йил 17 август шанба куни) нашр қилган хабарда бундай дейилади:

«Франция ташқи ишлар вазирлиги кеча 16 август жума куни нашр қилган баёнотида Шимолий Идлиб вилоятидаги жангларни зудлик билан тўхтатишга чақирди. Хусусан, Жанубий Идлибдаги қочқинлар жамлоғининг бомбардимон қилинганини қоралади. Бомбардимон оқибатида ўнлаб оддий фуқаролар, шу жумладан, аёллар, гўдаклар ҳалок бўлган ва жароҳатланган.

Францияда чиқадиган «Le Figaro» газетаси Франция ташқи ишлар вазири ўринбосарининг «Суриядаги бундай ҳарбий ҳаракатларнинг давом этиши ишончли ҳамда музокаралар остида кетаётган сиёсий келишув муҳокамасини хавф остига қўймоқда», деган сўзини келтирди».

Роя газетаси шарҳи:

Қонхўр Россия ва Асад самолётлари ҳар куни Шом аҳлига қарши қирғин жиноятларини содир этишда ҳамон давом этяпти. Қўзғолон кўлами тобора қисқариб боряпти. Баъзи қўзғолончи етакчилар ҳамон «қўллаб-қувватловчи» давлатларга ишонишда ҳамда гўё ҳеч нарса бўлмагандек, уларнинг қизил чизиқларидан нарига ўтмасликда давом этишяпти! Нопок маблағ бу қўзғолончи етакчиларни оёқ-қўлларини маҳкам боғлаб, фақат шу «қўллаб-қувватловчи» давлатлар рози бўладиган ишни қиладиган ва улар ғазабланадиган ишдан четланадиган қилиб қўйди. Шундай қилсак, уларнинг кўнглига йўл топамиз ва ёвузликларидан омонда бўламиз, деб ўйлашяпти. Аллоҳ Таолонинг

﴿وَلَنْ تَرْضَى عَنْكَ الْيَهُودُ وَلَا النَّصَارَى حَتَّى تَتَّبِعَ مِلَّتَهُمْ﴾

«Яҳудий ва насронийлар то уларнинг динини қабул қилмагунингизча сиздан ҳаргиз рози бўлишмайди» [Бақара 120]

деган каломини эса, ўзларини унутганга солишяпти. Айни давлатлар билан алоқа қилиши уларга ҳалокат ҳамда Жаббор ва интиқом олувчи Зотнинг қаҳрини келтирди… Натижада Шом қўзғолони қисқариб, тор жуғрофий бир ердаги катта қамоқхонага қамалиб қолди… Мустамлакачи кофир Ғарб Шом аҳли иродасини синдириш ва ўзининг сиёсий ечимига бўйсундириш мақсадида систематик равишда қатли ом қилишга киришди. Чунки Ғарб агар қўзғолон собит турса ва ҳаракат қилса, унинг сўнгги қарори ва сўнги сўзи халқнинг қарори эканини жуда яхши биляпти.

Шунинг учун Шом аҳли зудлик билан чўкаётган кемаларини қутқаришга ҳаракат қилишлари даркор. Бунинг учун албатта, анави етакчиларнинг ўз тақдирлари билан ўйнашишларига қўл қўймай, қўзғолонларини йўқотаётган тинимсиз зиёнлар устида улардан ҳисоб талаб қилмоқлари ҳамда «қўллаб-қувватловчи» давлатлар билан алоқа қилмайдиган ва озод этилган ҳудудларни мудофаа қилиш учун ўз мустақил қарор ва истакларига эга бўлган янги етакчилик тузмоқлари керак. Шунингдек, Шом аҳли қонхўр режимни барча таянч ва башаралари билан қўшиб ағдаришга ҳаракат қилмоғи, бу янги етакчиликларни қўллаб-қувватламоғи лозим. Бу эса, вақт кеч бўлмасдан тезроқ ҳаракат қилишни талаб қилади. Чунки Шом аҳли берган барча қурбонликлар йўқ бўлиш хавфи остида қолди.

Роя газетасининг 2019 йил 21 август чоршанба кунги 248-сонидан

NO COMMENTS