Ҳиндистон атом қуролидан воз кечиш ҳақида гапираётган бўлса ҳам, Покистон атом қуролидан асло воз кечмаслиги лозим

630
0

Ҳиндистон атом қуролидан воз кечиш ҳақида гапираётган бўлса ҳам, Покистон атом қуролидан асло воз кечмаслиги лозим

Имрон Хон атом қуролларимиз билан боғлиқ хатарли масъулиятни ўз бўйнига олди. Ҳатто хиёнаткор бўлиб қолмаслик учун бу борада нафақат жим туриш, балки ундан бош тортиш лозим эди. 2019 йил 24 июлда Фокс Ньюс канали мухбири Брет Байер Имрон Хондан «Агар Ҳиндистон атом қуролларидан воз кечиши ҳақида гапирса, Покистон ҳам ундан воз кечадими?» деб сўради. Шунда Имрон Хон ҳеч иккиланмай: «Албатта, чунки атом уруши номақбул ишдир, айниқса Покистон ва Ҳиндистон ўртасида. Чунки атом уруши тушунчаси воқеда ўзини-ўзи вайрон қилишдир», деб жавоб берди. Имрон Хон Покистоннинг атом кучи ҳақидаги АҚШнинг хавотирлари борасида уларни тинчлантирар экан, шундай деди: «Биз АҚШ билан хавфсизлик чоралари ҳақидаги разведка маълумотлари бўйича ҳамкорлик қилмоқдамиз». Покистон режими душманларимизга қаттиқ раддия билдириш ўрнига, атом қуролидан воз кечиш ҳақида гапирмоқда. Ҳолбуки, кучли давлатлар атом қуроллари ва ривожланган ракеталардан фойдаланиш борасида пойга ўйнамоқдалар.

Эй Покистондаги мусулмонлар, хусусан у ердаги қувват аҳли!

Биз режим билан шафқатсиз муносабатда бўлишимиз ва хатарли позициясидан қайтишини талаб қилишимиз лозим. Атом қуроллари Ҳиндистонни тажовузкорона уруш амалиётларини режалаштиришдан қайтармади. Ҳиндистон атом инқирози исканжаси остида Покистонга қарши анъанавий урушни режалаштирмоқда. Аммо режимнинг Трамп ва унинг иттифоқчиси Моди воситачилигидаги орзуларига келсак, Пулвамадаги Ҳиндистон ҳаво зарбалари Американинг Ҳиндистон тарафида эканини кўрсатиб турибди. Американинг тўлиқ қўллаб-қувватлови билан Ҳиндистонда улкан қурол-аслаҳа йиғилмоқда. Чунки Ҳиндистон Хитойга қарши курашиш ва минтақадаги мусулмонларга босим ўтказишда Америкага ёрдам бермоқда. Разведка маълумотлари борасида Америка билан амалга оширилаётган ҳамкорлик ҳақида айтадиган бўлсак, Американинг Афғонистонда туришидан мақсад бизнинг ядровий системамизга яқин жойга жойлашишдир. Афғонистондаги жойлашуви эса, режимнинг Толибон билан сўзлашуви орқали осон кечмоқда. Лекин Покистон ядро қуроллари программаси борасида маълумот алмашиш – энг камида – Ислом, Покистон ва минтақадаги мусулмонларга қарши катта хиёнатдир.

﴿وَأَعِدُّوا لَهُمْ مَا اسْتَطَعْتُمْ مِنْ قُوَّةٍ وَمِنْ رِبَاطِ الْخَيْلِ تُرْهِبُونَ بِهِ عَدُوَّ اللَّهِ وَعَدُوَّكُمْ وَآخَرِينَ مِنْ دُونِهِمْ لاَ تَعْلَمُونَهُمُ يَعْلَمُهُمْ

«(Эй мўминлар), улар учун имконингиз борича куч ва эгарланган отларни тайёрлаб қўйингизки, бу билан Аллоҳнинг ва ўзларингизнинг душманларингизни ҳамда улардан ташқари сизлар билмайдиган — Аллоҳ биладиган бошқа бировларни ҳам қўрқувга солурсизлар. Аллоҳ йўлида нимани сарф қилсангиз, сизларга зулм қилинмаган ҳолда комил қилиб қайтарилур» [Анфол 60]

Бизнинг динимиз душманларимизни қайтариш учун бизга замонавий ҳарбий куч, шу жумладан, ядровий қуроллар, космик парвоз, янги технология ва ишлаб чиқаришдаги билимдонликка эга бўлишимизга буюради. Бизнинг ядровий ҳимоямиз нафақат Ҳиндистон, балки Америка ва яҳудий вужуди каби барча душманларимизга қарши тайёр бўлиши лозим. Бизнинг ҳарбий юксаклигимиз битта давлат билан беллашиш учун эмас, балки дунёда Ислом ҳукмронлигини таъминлаш учун ташқи сиёсатни кучайтиришга қаратилган бўлиши керак. Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликкина жонлар эвазига эришган ҳимоя кучимизни юксалтиради. Шунингдек, Умматни Америка ҳукмронлигидан озод қилиб, дунёнинг етакчи давлатида бирлаштиради.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here