Ҳиндистонда миллионлаб мусулмонлар лагерларга жўнатилиши мумкин
Ҳиндистонда аксарини мусулмонлар ташкил этувчи 4 миллиондан ортиқ киши ноқонуний иммигрант деб эълон қилиниши ва вақтинчалик сақлаш лагерларига жўнатилиши мумкин.
“Нью Йорк Таймс” нашрининг хабар беришича, Мьянма ва Бангладеш билан чегарадош Ассам штатида аҳолини рўйхатга олиш бошланган ва миллионлаб киши аҳоли рўйхатига киритилмаган. Рўйхатга кириш учун эса улардан аждодлари 1971 йилгача Ҳиндистонда яшагани ҳақида ҳужжат тақдим этиш талаб қилиняпти, айниқса қишлоқда яшайдиганлар бундай ҳужжатни кўрсата олмаяпти.
Ассамлик юзлаб киши аллақачон “ноқонуний иммиграт” сифатида қўлга олинган. Ҳужжати йўқлар катта эҳтимол билан Ҳиндистон ҳукумати ташкил этадиган вақтинчалик сақлаш лагерларига юборилади ва келгусида депортация қилинади.
Аҳолини рўйхатга олиш иши 31 августда якунланади.
Изоҳ:
قال صلى الله عليه وسلم: يُوشِكُ أَنْ تَدَاعَى عَلَيْكُمُ الأُمَمُ مِنْ كُلِّ أُفُقٍ كَمَا تَتَدَاعَى الأَكَلَةُ عَلَى قَصْعَتِهَا، قُلْنَا: مِنْ قِلَّةٍ بِنَا يَوْمَئِذٍ؟ قَالَ: لا، أَنْتُم يَوْمَئِذٍ كَثِيرٌ، وَلَكِنَّكُمْ غُثَاءٌ كَغُثَاءِ السَّيْلِ، يَنْزَعُ اللَّهُ الْمَهَابَةَ مِنْ قُلُوبِ عَدُوِّكُمْ وَيَجْعَلُ فِي قُلُوبِكُمُ الْوَهَنَ، قِيلَ: وَمَا الْوَهَنُ؟ قَالَ: حُبُّ الْحَيَاةِ وَكَرَاهِيَةُ الْمَوْتِ
(رواه أبوداود)
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
“Еб тўймас очофатлар ўз товоғига ташлангани каби яқинда миллатлар сизларнинг устингизга ташланади. Шунда бир киши ўша пайтда сонимиз кам бўлганидан шундай бўладими? – деб сўради. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: Сизлар у пайтда кўп бўласизлар. Лекин селнинг кўпиги каби кўпик бўласизлар. Аллоҳ душманларингиз қалбларидан сизлардан бўлган қўрқувни олиб қўяди, сизларнинг қалбларингизга эса, ваҳнни солиб қўяди, дедилар. Шунда бир киши эй Росулуллоҳ ваҳн нима? – деб сўраганди, у зот: Дунёни яхши кўриш, ўлимни ёмон кўриш, деб жавоб бердилар” (Абу Давуд ривояти).
Дарҳақиқат, пайғамбаримиз башорат қилган кунлар бошимизга тушди. Фойдадан бошқа нарсани ҳисобга олмайдиган мустамлакачи кофирлар еримиз ва молимизга эга чиқиб, бойликларимизни ўзлари хоҳлагандек тасарруф қила бошлашди. Биз мусулмонлар Аллоҳ томонидан инъом этилган табиий бойликлар сероб бўлган ерларда яшишмизга қарамай бир бурда нон ортидан югуришга ҳамда мустамлакачилар ажратган сариқ чақаларга рози бўлиб кун кечиришга мажбур бўлдик.
Аммо кофирлар бойликларимизга эга чиқиш билан кифояланиб қолмай бизларни таъқибга олди, юртлармизни ташлаб чиқиб кетишга мажбур қилишди, қонларимизни дарё қилиб оқизишди. Зулм, қийноқ ва қатлиомлар Сурия, Ироқ, Бирма ва Марказий Африкадан тортиб, бошқа юртларимиздаги барча мусулмонларгача етиб борди. Ўзларини исломий юртлар раҳбарлари деб ҳисобловчи қўғирчоқ раҳбарлар ва армиялари сукути кофирларни янада қутуришларига олиб келди. Кофирлар Аллоҳга бўлган иймонидан воз кечишга мажбурлаш учун минглаб, миллонлаб мусулмонларни қамоққа ташлашди. Мушрик Хитой ҳукумати ҳам “қайта тарбиялаш” баҳонаси билан миллонлаб уйғур, қирғиз, қозоқ мусумлонларини махсус лагерларга ташлади. Бизлар эса диндош бироларларимиз тақдирига бефарқ бўлдик. Хитойнинг бу зулмига мусулмонлар томонидан ҳеч қандай акс-садо билдирилмаганидан руҳланган яна бир мушрик ҳукумат бугунга келиб миллионлаб мусулмонларни лагерларга ташлашга тайёргарлик кўрмоқда.
قال صلى الله عليه وسلم: مَثَلُ الْمُؤْمِنِينَ فِي تَوَادِّهِمْ وَتَرَاحُمِهِمْ وَتَعَاطُفِهِمْ مَثَلُ الْجَسَدِ؛ إِذَا اشْتَكَى مِنْهُ عُضْوٌ تَدَاعَى لَهُ سَائِرُ الْجَسَدِ بِالسَّهَرِ وَالْحُمَّى
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Мўминларнинг бир-бирларига муҳаббат қилиб, раҳмдил бўлишларининг ва меҳрибон бўлишларининг мисоли бир жасадга ўхшайди. Агар ундан бир аъзо касалланса жасаднинг бошқа аъзолари бир-бирларини бедорлик ва истмалаш билан ёрдамга чақирадилар”, деганлар. (Муттафақун алайҳ).
Агар биз бунга ҳам сукут сақлайдиган бўлсак, бошқа юртлардаги диндош биродарларимиз бошдан ўтказаётган бу зулмлар яқин кунларда бизларнинг ҳам бошимизга тушиши мумкин, бундан Аллоҳ сақласин.
Бизлар нафақат мусулмонларни, балки барча инсониятни капиталистик тузум исканжасидан Ислом адолатига олиб чиқувчи Халифалик давлати қайта барпо бўлишини ҳаёт-мамот масаламиз қилиб белгилаб олиб, бу йўлда молимиз ва жонимиз билан ҳаракат қилмагунимизча бу хорликлар бизларни тарк этмайди. Бизлар пайғамбаримиз айтганларидек, бир жасад эканлигимизни намоён қилиб давлат раҳбарлари, вазир ва армия қўмондонларидан Хитой, Ҳиндистон… ҳукуматларига босим ўтказиб, мусулмонларга бўлаётган зулмларни тўхтатишларини талаб қилишимиз зарур.
Абдураҳмон Одилов