Жорий президент собиқ президент билан боғлиқ вазиятни қонун доирасида ҳал қилишга чақирди

772
0

Жорий президент собиқ президент билан боғлиқ вазиятни қонун доирасида ҳал қилишга чақирди

Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков Чуй области аҳолиси билан учрашув чоғида собиқ президент Алмазбек Атамбаев масаласига тўхталди. Жээнбековнинг таъкидлашича, Атамбаев атрофидаги вазиятни қонун доирасида ҳал қилиш лозим.

“Қонун олдида ҳамма тенг, биз қонунга бўйсунишга мажбурмиз. Мамлакат шундагина ривожланади. Атамбоев иши ҳам Қирғизистон қонунчилиги доирасида ҳал этилиши шарт”, – деди у.

Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков Россия президенти Владимир Путин олдида қарздор бўлиб қолди. У мамлакатнинг ички сиёсий муаммосини ҳал қилишда ожизлик қилиб, бу муаммони ҳал қилиб бериши эвазига Путинга нималар ваъда қилиб юборгани энди воқеъда кўринади. Путиннинг шартларидан аввалгиси Атамбаевни жиноий жавобгарликдан сақлаб, уни мумкин қадар мухолиф куч сифатида ушлаб қолиш бўлган бўлса ажаб эмас. Бу Россия учун Қирғизистон президентини ўз таъсири остида ушлаб туриш кафолатини кучайтиради. Чунки Атамбаев ҳам ночор аҳволда, Россиянинг ҳимоясига ўта муҳтож. Путин эса Қирғиз элитаси ўртасидаги сиёсий кескинликлардан ўта манфаатли фойдалана олди десак тўғри бўлади. Лекин Путин кўзлаётган ўлжалар ёки унга ваъда қилинган манфаатлар Жээянбековнинг шахсий мулкидан эмас, балки уммат ёки Қирғизистон фуқоролари манфаатларидан кетади.

Энди Жээянбеков билан сиёсий элита ва ғарбпараст сиёсий кучлар ўртасида кескинлик пайдо бўлиши кутиляпти. Чунки энди Жээянбековлар жамоаси Атамбаевни қамоқдан сақлаб қолиш асосида иш юритади. Демак суд ва тергов ишлари ҳам уларга тобе эканлиги сабабли, чиқарилаётган ҳукмлар сиёсий доира ичида кенг муҳокамалар ва кескин қарама-қаршиликлар пайдо қилиши кутилади. Сиёсий доира ичида бўлинишлар пайдо бўлиб, Атамбаев ўз тарафдорлари ортига беркиниш учун яна халқни сотиб олиб, бузуқ фикрлар тарқатиб бориши кучаяди. Натижада Жээянбеков бир неча тарафлар ўртасида қолиб, уларни рози қилишда боши берк кўчага кириб қолиши кутиляпти.

Яқинда Қирғизистон мустақиллик байрамини нишоллайди. Ундан кейин парламент сайлов олди иш ҳаракатлари авж олади. Демак Жээянбеков олдида улкан муаммолар турибди. Сиёсий жараёнлар кучайиб бориши билан бир қаторда, президентнинг сиёсий майдондаги зайиф ҳолати вазиятларни ўта кескинлашувига асосий омил бўлади. Шу сабабдан ҳам Жээянбеков Путиндан паноҳ излаб, уни ички ишига очиқ аралашувига имкон бериб, навбатдаги хатога йўл қўйди.

Абдураззоқ Мўъмин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here