Қирғизистон стротегик бўшлиқ ҳолатидами?
Стротегик бўшлиқ – давлатнинг ички ва ташқи хавфсизлигига хавф солаётган масалалар сабабли мамлакатда юзага келган беқарорликдир. Масалан, бир-бири билан қуролли тўқнашувлар олиб борувчи оқимлар пайдо қилиш, жойларда тез тез бомбалар портлатиш ва ҳокимият билан фуқоролар ўртасида фитна уриғи сепувчи овозалар тарқатиш каби. Хавфсизликка таҳдид солувчи бундай ишларни қилиш натижасида стротегик бўшлиқ пайдо бўлади. Бундай вақтда барқарорликни таъминловчи давлатни излаш табиий ҳолатда пайдо бўлади. Шунда бу бўшлиқ барқарорликни таъминлаш орқали ҳокимиятни қўлга оладиган шахслар билан ёки ҳокимиятни қўлга олиш ва барқарорликни таъминлашда ташқи кучларга таянадиган шахслар билан ёхуд барқарорликни таъминлаган ҳолда мамлакатни истило қиладиган ташқи давлат билан тўлдирилади.
2010 йили Бакиев ҳокимияти ағдарилди. Курманбек Бакиев президентлик мандатини топширишдан бош тортиб мамлакатни жанубий қисмидан туриб давлатни бошқаришга қарор қилди. Шунда “муваққат ҳукумати” Ўзбек сепаратистлари билан бирлашиб уни мамлакатдан қувиб чиқарди. Сўнг сепаратистлардан қутилиш мақсадида “муваққат ҳукумат” Россия билан бирлашиб Ўзбек – Қирғиз миллатлари ўртасида қонли тўқнашувни уюштиришди. Натижада Қирғиз етакчи гуруҳи ташқи кучлар ёрдамида ҳокимиятни ўз қўлларида сақлаб қолишга муваффақ бўлишди.
Бир неча йил муқаддам Хитой элчихонаси олдида уйғур миллатига мансуб шахс томонидан ўзини портлатиш амалиёти содир этилганидан кейин, Хитой давлати Қирғизистондаги мигрант Уйғур миллатига мансуб фуқороларини қамай бошлади. Хитой миллатига мансуб мигрантлар ҳақ ҳуқуқини кучайтириб, мамлакатимизда уларнинг сонини кўпайтириб бораяпти. Ўз чегараларини беркитиб, Қирғиз фуқороларига виза беришни деярли тўхтатиб қўйди.
Қирғизистон давлати ўз юртида ўз манфаатларига тескари шундай амалиётлар содир бўлишига ҳеч қандай таъсир кўрсата олмайди! Балки матбуот ва куч органлари бу каби провокацияларда ўз фуқороларини қамаш ва таъқиб қилиш каби ҳаракатлари орқали хитойликлар билан ҳамкорлик қилишмоқда!
Шу кунларда Қирғиз – Тожик миллатлари ўртасида қайсидир кучлар томонидан қандайдир манфаат йўлида атайин кескинлик пайдо қилинди. Баъзи сиёсатчилар буни Атамбаевни Россияга чиқариб юбориш олдидан жамоатчилик фикрини чалғитиш мақсадида атайин уюштирилган Россиянинг провокацияси дейишмоқда. Бу ҳақида кетиши олдидан матбуотга инервью берган Атамбаев, “мендан ҳижолат бўлманглар, яхшиси Тожик чегарасидаги кескинликка эътибор қаратайлик, ислоҳ қилиш йўлларини излайлик” деди. Чунки бу амалиёт икки давлат фуқоролари ўртасида улар иштироки билан уюштирилди. Бунга ҳар икки давлатга таъсир қила оладиган ташқи давлатдан бошқа бир томонлама ҳаракатнинг ўзи кифоя қилмайди.
Россия Қирғизистонда стротегик бўшлиқ ҳолатини атайин пайдо қилиб, уни давомли бўлишини таъминлаб келади. Атамбаевнинг Қирғизистонга миллиардлаган зарарлар етказганига қарамай, шунингдек унинг устидан жиноий иш олиб борилаётгани ва қонунга бўйин сунишдан очиқ бош тортиб яна бир қатор жиноий ҳаракатлар олиб борганига қарамай, Россия уни олиб чиқиб кетяпти. Шуларнинг барчаси Қирғизистон стротегик бўшлиқ ҳолатида эканига далолат қилади!
Давлатнинг бундай заиф ҳолати фуқоролари учун ўта хатарли. Чунки стротегик бўшлиқ ҳолатида давлат ўз фуқоролари хавфсизлигини кафолатлай олмайди. Ташқи кучлар давлатга босим ўткатиб, мамлакатдаги ўз манфаатларини турли йўллар билан қўлга киритишга ҳаракат қилади. Ер ости ва усти бойликларимизни талон тарож қилишади! Ҳокимият ва сиёсий элита ёки етакчи гуруҳ уларга қаршилик қилмоқчи бўлишса, ташқи кучли давлатлар мамлакатни пароканда қилиб юбориш билан таҳдид қилишади!
Абдураззоқ Мўъмин.