Далай Лама: Европа исломий ўлка бўлмаслиги керак !
Бутпарастлар руҳоний раҳбари Далай-Лама ўзининг тўлқинли чиқиши билан барчани ҳайратга солди. Унинг фикрига қараганда, Европа ўзгармаслиги керак ва европоча ҳолат сақланиб қолиши шарт. Африка ва бошқа мусулмон ўлкалардан келган муҳожирлар эса зудлик билан ўз юртларига қайтишлари лозим. 83 ёшли бутпараст руҳоний ВВС агентлиги журналистлари билан ўзининг Ҳиндистондаги Химачал-Прадешда жойлашган уйида суҳбат ўтказиб, улар берган саволларга жавоб қайтарди. Бу ҳақида islamnews.ru хабар беради.
“Қочқинларнинг чекланган миқдори бу одатий ҳол, аммо бутун Европа бўйлаб мусулмонлар бемалол санғиб юрса, кўча кўйда Африкадан келган муҳожирлар учраса, бу ачинарли албатта”- деди руҳоний арбоб.
Журналистнинг – “Ахир сиз ҳам қочқинсиз-ку, нега бундай қарорга келяпсиз?”- деган саволига, пинагини бузмасдан: -“Қочқинлар ўз ватанига кетгани маъқул. Яхшисиям шу. Европани ўз ҳолига қўйинг!”- дея жавоб қайтарди Далай-Лама.
Изоҳ:
Бу золим, фосиқ, нобакор бутпарастнинг иштаҳасини қаранг! Ўз юртида зулм билан танилган бу ботил дин пешвоси, ўзи қочқин бўла туриб ҳам, оғзаки тарзда фитна қўзғамоқда. Ўтган асрларда Европа халқлари дунё талашиб бир-бирини гўштини еяётган пайтда, айни Мусулмонлар Халифаси ўз юртидан болалар, аёллар ва қарияларга макон берган, яхши қўшничилик қилганлиги тарихдан маълум. Ҳозирги ҳолатчи, бунинг аксини кўрсатмоқда, Шом ўлкаларини бомбалаган катта давлатларга биринчилардан бўлиб айнан Европа мамлакатлари ёрдамга шошилган. Ўзлари вайрон қилган минтақлардан келган қочқинларнинг атиги озгина қисмига расмиятлик учун ўз юртидан жой беришди холос. Шунда ҳам ҳар замонда бир иғво уюштириб мусулмон қочқинлар бўйнига юклайди .. Қолган кўп қисми йўлда денгизларда ғарқ бўлганларига гувоҳ бўлдик. Бирмадаги мусулмонларни хонавайрон қилиб, тирклайин куйдириб, кўмиб ташлаган қонхўр, лаънатга учраган бу арбоб, ҳалиям адовати сўнмаганини тили билан ошкор қилмоқди. Хоҳ бу Лама бўладими, хоҳ бошқасими, ҳатто дунё меники деб турган Трамп хоҳламаса ҳам, Аллоҳи Таоло Ўз нурини бутун ер юзига жорий қилади, ҳатто одам оёғи етмаган дашту саҳроларда кун кечираётган аборигенларга ҳам Шариат етиб боради, ИншаАллоҳ.
Аллоҳи Таоло айтади:
يُرِيدُونَ أَنْ يُطْفِئُوا نُورَ اللَّهِ بِأَفْوَاهِهِمْ وَيَأْبَى اللَّهُ إِلَّا أَنْ يُتِمَّ نُورَهُ وَلَوْ كَرِهَ الْكَافِرُونَ
“Улар Аллоҳнинг нурини (яъни, исломни) оғизлари (яъни, беҳуда гаплари) билан ўчирмоқчи бўладилар. Аллоҳ эса, гарчи (кофирлар) хохламаслар-да, фақат Ўз нурини тўла (яъни, ҳар тарафга) ёйишни истайди.” [Тавба: 32]
Сизу-бизга ҳидоят неъматини инъом этган Аллоҳ барча айбу нуқсондан пок ва ниҳоят Меҳрибон Зотдир!
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳ.
Мунаввара