Ўтиш даври Ҳарбий Кенгаши ҳам, Озодлик ва Ўзгариш кучлари ҳам Судан аҳли учун бирор яхшилик келтирмайди

644
0

Ўтиш даври Ҳарбий Кенгаши ҳам, Озодлик ва Ўзгариш кучлари ҳам Судан аҳли учун бирор яхшилик келтирмайди

Ал-Жазира нет сайти (ҳижрий 1440 йил 3 шаввол, милодий 2019 йил 6 июн пайшанба куни) нашр қилган хабарда бундай дейилади:

«Озодлик ва Ўзгариш кучлари Ҳарбий Кенгашнинг музокара таклифини рад этиб, «Кенгаш ишонч манбаи эмас», деди.

Мухолафат кучлари ўз баёнотида «Ҳарбий Кенгаш раиси Абдулфаттоҳ Бурҳон билан унинг ўринбосари Ҳамдон Ҳамидатий раҳбарлигидаги Башир режими хавфсизлик қўмитаси ҳокимият тепасида қолаётган экан, бу нарса халқ билан у орзу қилган Судан ўртасида тўсиқ бўлиб қолаверади», деди. Шунингдек, баёнотда «Бу бошқарувни армия қўлига беришга ҳамда эски режим ва унинг башараларини сақлаб қолишга асосланган режимдир», дея қўшимча қилди.

Судан касаба уюшмаси ўз даъватини асосан тўрт йўналишда янгилади: кенгқамровда фуқаролар исёнини ташкиллаштириш, катта кўчалар, кўприклар ва киришларни баррикадалар билан ёпиб қўйиш, ишхоналар, иншоотлар ва барча давлат ва хусусий секторларда очиқ сиёсий ишташлаш уюштириш, тинчликка тўла риоя қилиш, инсон ҳуқуқлари бузилмаслигини таъминлаш.

Мухолафатнинг бу эълони Бурҳон эълонидан бир неча соат кейин янгради. Бурҳон эълонида Ҳарбий Кенгашнинг музокарага тайёрлигини, янги саҳифа очиб, унда ўтган кунлар ичида қурбон бўлганларга таассуф билдирганини маълум қилди. Айни эълондан бир кун ўтиб, Озодлик ва Ўзгариш кучлари билан музокаралар амалиёти тўхтатилганини ҳамда тўққиз ой ичида юртда умумий сайловларни тартиблаштириш учун муваққат ҳукумат ташкил қилинишини ҳам таъкидлади.

Бундан олдин Судан шифокорлар комиссияси Кенгашнинг бостириш кампаниясида душанба кундан бери камида 108 нафар шахс нобуд бўлганини, улардан 40 нафарининг жасади Нил дарёси сувидан топилганини, 326 нафар шахс жароҳатланганини билдирди».

Роя газетаси шарҳи:

Афсуски, ўтиш даври Ҳарбий Кенгашидан ҳам, Озодлик ва Ўзгариш кучларидан ҳам Судан аҳлига ҳеч қандай яхшилик кутилмайди. Чунки уларнинг кураши фақат ҳокимият курсиси учун эканлиги, иккала томонда ҳам юрт аҳли эътиқод қилган исломий ақидага асосланган бирорта ҳам сиёсий мафкура йўқлиги ойдек маълумдир. Бундан ташқари, улар бизга ёт бўлган ва мустамлакачи кофир Ғарб ҳазоратидан импорт қилиб олинган капиталистик тузумга бутунлай тиз чўкишяпти. Ҳолбуки, капиталистик тузум капиталистлар ва уларнинг фуқаролари аҳволини ҳам ислоҳ этолмаган. Шундай бўла туриб, мусулмон суданликлар аҳволини қандай ислоҳ эта олсин, устига-устак, бу тузумлари ҳам ботил, ҳам бузуқ бўлса?!

Бу айтилганларга қўшимча, ўтиш даври Ҳарбий Кенгаши билан Озодлик ва Ўзгариш кучлари динни бошқарувдан, сиёсатдан ажратишга, яна эски тузумни ўрнатишга зўр бериб ҳаракат қилиб ётишибди. Зотан, Судан аҳлига узоқ йиллар азоб-уқубатлар келтирган мана шу эски тузумдир. Уларнинг барча истаклари регионал, миллий ва тобе давлат қуришдан бошқа нарса эмас. Ваҳоланки, бундай давлат манфур халқаро ҳужжатларни ва мустамлакачи кофир давлатларнинг адолатсиз ташкилотларини ҳурмат қилишга асосланган давлатдир. Бошқача ибора билан айтганда, булар мустамлакачи давлатларга қул бўлишни ва уларнинг бузуқ капиталистик тузумлари оловида жизғинак бўлишни ўз ихтиёрлари билан танлашяпти. Наҳотки, англаб етишмаса, ахир, буюк Ислом соф, покиза, туни кунидек оппоқ-ёруғ дин-ку, ундан ҳолокатга учраган кимсагина тойилиб, залолатдаги кимсагина юз ўгиради-ку!? Бас, ким инсоф, адолатда яшашни ва бу дунё-ю охират бахтини истаса ва шунга интилса, буни у Ислом мабдасидан излаб топади, бошқа мабдадан ҳаргиз тополмайди. Чунки Ислом тузуми ҳар бир нарсани билувчи ва ҳар нарсадан хабардор Аллоҳ томонидан нозил қилинган бўлиб, бу тузумни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлати барпо қилади ва татбиқ этади. Бу давлат инсонларни Ислом аҳкомлари билан бошқарувчи ғамхўр давлат ҳисобланади.

Роя газетасининг 2019 йил 12 июн чоршанба кунги 238-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here