Фаластин режими Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларига нисбатан кенгқамровли қамоққа олиш кампаниясини бошлади

452
0

Фаластин режими Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларига нисбатан кенгқамровли қамоққа олиш кампаниясини бошлади

Ҳизб ут-Таҳрир – Муборак Фаластин замини матбуот бўлимининг маълум қилишича, Фаластин режими олиб бораётган қамоққа олиш кампаниясида Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари ва уларнинг яқинларидан иборат қамоққа олинганлар сони қирқ нафардан ортди. Бу кампания Ҳизб аъзолари уйларига ярим тунда бостириб кириш билан амалга оширилди.

Кампания Қилқилия, Наблус, Тулкарм, Жанин, Рамаллоҳ, Ариҳа, Қарют, Талфит, Қабалон, Байто, Ақрабо, Бадё, Азба Салмон, Азун, Ҳабла, Боқаи Шарқия, Аттил, Сайлаи Ҳорисия, Байт Қода, Давро, Тарқумия, Саир, Сонур, Суриф, Байт Авло ва Батир каби соҳилдаги турли ҳудудларда олиб борилди.

Матбуот бўлимига кўра, Фаластин режими хавфсизлик хизмати Ҳизб аъзоларининг ўндан зиёд хонадонига тунда ваҳшиёна суратда бостириб кирган, эшикларни синдириб, уйда бузғунчилик қилиб, бир нечта нарсаларни мусодара қилган ва хонадон аҳлини қўрқитган. Масалан, матбуот бўлими аъзоси доктор Мусъаб Абу Арқуб ва унинг икки укасининг эшикларини синдириб юборишган.

Таъкидлаш лозимки, режимнинг қамоққа олиш ҳаракати жараёнида кўплаб Ҳизб аъзолари ва уларнинг яқинларига тан жароҳати етказганини ва қидирилаётган йигитларга гаров сифатида баъзи яқинларини ҳибсга олганини эътиборга олсак, унинг бу ҳаракати жиноятчилар ва мафия ҳаракатидан фарқ қилмайди.

Бу қамоққа олиш кампанияси Фаластинда Ҳизб томонидан чиқарилган баёнот жума намозидан сўнг тарқатилиши ортидан бошланди. Варақада режимга ҳужум қилиниб, унинг Рамазон ҳайитида мусулмонларни бўлиш жиноятини содир этгани ҳамда муфтийнинг ўзи чиқарган собиқ фатвосига тескари эълон чиқариш билан Ислом билан ўйнашгани фош этилган.

Роя газетасининг 2019 йил 12 июн чоршанба кунги 238-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here