بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Араб давлатлари Лигаси мустамлакачилар қўлидаги яроқсиз ҳолга келган қўғирчоқдир
Устоз Муҳаммадносир Шувайха
Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилояти матбуот бўлими раиси
Араб давлатлари лигасини ташкил этиш тўғрисидаги фикр мустамлакачилик фикрлари ичидаги энг нопок ва энг хатарлиси бўлган. Бу лига ўтган асрнинг қирқинчи йиллари Британия Ташқи ишлар вазири Энтони Иден томонидан ташкил қилинди. Кейин Халифаликнинг қайта барпо бўлишини олдиндан бартараф қилиш мақсадида мустамлакачи ясаган заиф давлатчаларга диққат-эътиборда бўлиш учун Лигага Америка нуфузи ёриб кирди. Шу боис, бу ташкилот мустамлакачи нима талаб қўйса бажарадиган қўғирчоқдан бошқа нарса бўлмади. Ташкил этилганидан бери чиқарган барча қарорлари Фаластиндан воз кечиш ва яҳудийлар манфаатига хизмат қилиш бўлди. Ироқни вайрон қилишни оқлади… Қонхўр Башар Асадга оддий фуқарони кўпроқ қирғин қилиши учун муҳлат кетидан муҳлат берди… Миср фиръавни қирғинига кўз юмиб турди… Форс Кўрфази давлатларининг яҳуд вужуди билан муносабатларини нормаллаштириш учун елиб югураётганига эса, бу Лига кўзини юмиб, қулоғини беркитиб олди.
Тунисда 2019 йил 31 март куни бўлиб ўтган Араб давлатлари Лигасининг навбатдаги ўттизинчи саммити ҳам хиёнатда собиқ саммитлардан қолишмади. Фаластин масаласи ва унинг молиявий кризиси, Сурия кризиси, Ливия ва Ямандаги вазият, Эроннинг араб давлатлари ишларига аралашаётгани… каби яна ўша сийқаси чиққан эски кун тартиби бўйича гап сотишди. Саммитнинг якуний «қарор»ларини умумий дабдабали шиорларга, мазмунсиз жарангдор сарлавҳаларга ўхшатиш мумкин:
Араб давлатлари ҳукмдорлари Фаластин масаласини бизнинг диққат марказимизда, деган нарсани даъво қилиб келишган ва бу сафарги саммитда ҳам яна ўша эски ёлғонларини тарк этишмади. Масалан: «Фаластин масаласи асосий диққат марказда бўлиши» ҳамда «Фаластин давлати пойтахти бўлмиш Шарқий Қуддуснинг арабий ўзлиги» каби ёлғон даъволар. Босиб олинган Фаластин ери тўлалигича қайтариб олиниши шарт, деган нарса энди уларнинг наздида арзимас иккиламчи масалага айланиб қолди. Ҳатто улар Фаластин масаласини қочқинлар ва уларнинг ватанга қайтиши муаммоси каби инсонпарварлик масаласи, деб биладиган бўлиб қолишди. Шунингдек, бу масала яҳуд вужуди музлатиб қўйиб, фаластинликларга етиб келишига тўсқинлик қилаётган маблағлар масаласига айланди. Бу заминни босиб олингани ва яҳудийлаштирилаётгани эса, эскириб-унутилган масала бўлиб қолди. Бу араб давлатлари ҳукмдорлари ўз армияларини Фаластинга йўллаб, уни озод қилиш, яҳуд вужудини илдизи билан қўпориб йўқ қилиш ўрнига, у билан муносабатларни нормаллаштириш борасида бир-бирлари билан мусобақалашмоқда. Мисол учун, биргина 2018 йилнинг ўзида Қатар пойтахти Давҳада, Абу Дабида ва Марокаш пойтахти Работда яҳудийларнинг давлат гимни янгради… Уммон султонлиги ҳукмдори яҳуд вужуди бош вазири Нетаньяхуни тантанали равишда кутиб олди.
Американинг Жўлон тепалигини яҳудийларга бериш қарорига нисбатан Араб давлатлари Лигаси «АҚШнинг Жўлонни «Исроил» назоратига ўтказиш қарорига норозимиз», дея чиқарган қарорларига келсак, бу шунчаки тил учида айтиб қўйилган гап, холос. Гап шундаки, бу Лига 2018 йил 15 апрелда ўтказган саммитида ҳам аксар ҳукмдорлар АҚШнинг ўз элчихонасини Қуддусга кўчириш қарорига нисбатан норозилик изҳор қилишган эди. Бироқ 2019 йил 13-14 кунлари Варшавада бўлиб ўтган саммитда Америка чақириғига кимўзарга лаббай дейишди. Бу Американинг Яқин Шарқдаги Эрон хавфига қарши курашиш, деган ёлғон чақириғи эди. Айни саммитда Араб давлатлари ҳукмдорлари Биньямин Нетаньяху билан бир столда ўтиришди.
Саммит қарорларидан бирида «Эроннинг Араб давлатлари ишларига аралашишига рози бўлмаслик ҳамда Эроннинг минтақадаги хавфсизликни издан чиқариш ва мазҳабпарастлик, тоифачилик низоси келтириб чиқаришга қаратилган душманона ҳаракатларини қоралаш» айтилган. Аммо Америка, Европа ва Россиянинг барча юртларга жинояткорона аралашишларига эса, бу ҳукмдорлар индамаслар олами каби сукут сақлашяпти. Ҳатто биз уларнинг зоҳирда «экстремизм ва терроризмга қарши кураш», дейилган, аслида Ислом Умматига қарши курашиш ва Умматнинг Ислом давлатини қайта барпо этишини олдиндан бартараф қилишга уриниш бўлган Америка режасига очиқдан-очиқ қўшилишганига гувоҳ бўляпмиз. Бу ҳукмдорлар айни нуқтаи назардан, айрим мусулмон жамоаларнинг исломий қиёфаларини бузиб кўрсатиш билан Америкага қайта-қайта ёрдамларини аяшмаяпти.
Ҳукмдорлар «терроризм ва зўравонлик, инсон ҳуқуқлари бузилиши, жумладан, Мьянмадаги роҳинга мусулмонларига нисбатан инсон ҳуқуқларини бузилиши»ни гўё қоралаётган қилиб кўрсатишди ўзларини. Аслида эса, Мьянмада аёллар, гўдаклар ва қариялар фарёд қилиб, қирғиндан қутқаришларини сўраётган бир пайтда, бу ҳукмдорлар қоралаш билан кифояланишяпти, мусулмон армияларни казармаларда маҳкам ушлаб, Мьянмадаги жиноятларни тўхтатиш учун бир дона ҳам ўқ отилишига йўл қўйишмаяпти. Бироқ Америка буюрганда эса, бу армиялар самолётлари ҳавога кўтарилиб, Ямандаги мусулмонлар бошига бомба ёғдирмоқда. Саммитда ҳукмдорлар Шарқий Туркистондаги мусулмонларнинг кофир Хитой қўлида азоб-уқубатлар чекаётганлари ҳақида лом-мим дейишмади, гўё бу иш уларга алоқасиздек.
Қисқаси, Араб давлатлари ҳукмдорлари учрашуви худди бўлмагандек, ҳатто ундан ҳам ёмон ўтди. Чунки улар мусулмонларнинг барча масалаларини мустамлакачи кофир қўлига топшириб қўйишди… Кофир бу масалаларни истаган томонига тортаверади, араб ҳукмдорлари эса, фақат унга қулоқ солиб, итоат қилишда, мустамлакачи давлатлар қабул қилган қарорларни сўзсиз ижро этишда давом этишади.
Араб давлатлари Лигасининг Тунис учрашуви мустамлакачи кофир Халифалик давлатини ағдаргандан сўнг зўрлаб ўрнатиб қўйган режимлар ҳамон ҳукм юритаётганидан дарак беради. Зеро, бу учрашувда ҳокимиятдаги башаралар тўпланган бўлиб, навбатдаги йиғин бўлгани учун ҳамда Уммат қўзғолонининг муваффақиятсизлигини исботлаш мақсадида тўпланишди. Шу жиҳатдан, бу саммит араб давлатларининг расмий режимларини ясаган мустамлакачи кофир учун муҳимдир. Чунки бу расмий режимлар Уммат қўзғолонини тарқатиб юборишни истайди, бу қўзғолон айрим араб давлатлари муаммоси, холос, уни араб давлатлари ўзаро мувофиқлашган ҳолда ҳал қилмоқлари ва йўналишини тўғриламоқлари лозим, деб билади.
Бироқ бунинг муқобиличи?!
Бунинг муқобили ўлароқ, мусулмон халқлар араб давлатларининг заиф зараркунанда давлатлар эканини, у ердаги ҳукмдорлар бу ишнинг эгаси эмасликларини, аксинча, мусулмонлар учун улар мустамлакачилардан ҳам хавфли душманлар эканини англамоқдалар. Шунинг учун 2011 йилдан бошлаб, бу ҳукмдорларга қарши қўзғалдилар. Қўзғолон биринчи Тунисдан бошлаб аланга олди ва бошқа араб давлатларига туташди. У ҳамон давом этмоқда. Бу қўзғолонни душман ҳар қанча буриб адаштиришга уринмасин, яширинча эмас, ҳатто очиқ-ошкор унга қарши тил бириктирмасин давом этмоқда. Мана, бугун Судан ва Жазоирда бўлиб, кўп сонли мусулмон халқлар режимни илдизи билан йўқ бўлишини талаб қилмоқдалар ва альтернатив тузумга, холис онгли етакчиликка интилмоқдалар. Шубҳасиз, бирдан-бир альтернатив Ислом тузумидир. Чунки исломий ва арабий юртлардаги бу халқлар қалбига ақида сифатида Ислом жойлашган. Ушбу исломий юртда қўзғалган халқ Исломнинг татбиқ этилишига интиқдир. Юрт майдонида Ҳизб ут-Таҳрирдан бошқа ўзида ҳам холисликни, ҳам онгни жамлаган етакчилик қолмади. Фақат Ҳизб бу юртда фаолият олиб бориб, қўзғолонга йўл кўрсатишга, унинг тўғри йўлига, яъни, мустамлакачининг режимларию малайларини ағдариш орқали Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этиш томон йўлламоқда.
Қилиш керак бўлган нима қолди?!
Холис қудрат ва ёрдам аҳлининг режимни ағдариш учун қўзғалган мусулмон халқ билан жипслашиши қолди, холос. Ушбу қудрат аҳлининг юрт ва фуқарони мустамлакачига сотган ҳукмдорларга итоат қилишни бас қилиб, онгли ва холис Ҳизб ут-Таҳрирга нусрат бериши қолди, холос. Қачон у Ҳизб ва Уммат сафига ўтсагина мустамлакадан қутулиш мумкин. Кейин Росулуллоҳ ﷺ башорат қилганларидек, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади.
Роя газетаси сайтидан олинди