Ўз халқига шерлик қиладиган, хўжайинлари ҳузурида қуёнюрак бўлган ҳукмдорлар!

133
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ўз халқига шерлик қиладиган, хўжайинлари ҳузурида қуёнюрак бўлган ҳукмдорлар!

«Спутник» веб-сайти (ҳижрий 1443 йил 12 муҳаррам, милодий 2021 йил 20 август жума куни) нашр қилган хабарда бундай дейилади:

«Ливан президенти Мишел Аун кеча тунда «Исроил» самолётларининг Ливан ҳавосини бузиб кириши юрт мустақиллиги билан 1701-сонли қарорни бузиш эканини маълум қилди.

Ливан президентлиги ўзнинг Твиттер саҳифасида ёзишича, «Президент Аун БМТ бош котибининг Ливандаги махсус мувофиқлаштирувчисига кеча тунда «Исроил» самолётларининг Ливан ҳавосини бузиб кириши юрт мустақиллиги билан 1701-сонли қарорни бузиш эканини билдирган ҳамда бунинг қайта такрорланмаслиги ва бунга чек қўйилиши учун БМТдан шошилинч чоралар талаб қилган».

Роя:

Малай ҳукмдорларнинг одати шу: ўз армиялари ва хавфсизлик кучларини ўз халқларини бостиришга сафарбар қилишяпти… Ўнлаб йиллардан бери ўз зиндонларини сиёсатчилар ва хусусан, мусулмонлар билан тўлдириб келишяпти… Оғир қуролларини Байрут ва Триполи кўчаларидаги ички урушларда қўллашмоқда. Эроннинг Ливандаги Ҳизби раиси мансаб учун рақобатлашиш ва ўрин талашишда ҳаддан ошгандан ошмоқда… Бироқ, ҳукмдорларнинг бу каби хатти-ҳаракати босқинчи яҳудийлар адовати олдида мутлақо топилмайди. Улар фақат БМТга шикоят тақдим қилиб қўйишади, холос! Бунчалар шарманда бўлмаса бу зараркунанда ҳукмдорлар?! Босқинчи яҳудийлар олдида разил, мискин халқлари олдида золим ва жобир!!

Эй Парвардигор, бизлар учун бундай зараркунанда рувайбизаларни тезроқ, абадий тарзда йўқ қил, улардан бирортасини ҳам қолдирма, уларнинг ўрнига ҳар қандай адоватчи малъундан интиқом оладиган, «эй кофирнинг боласи, жавобимни эшитмайсан, балки кўзларинг билан кўрасан», дея жавоб қайтарадиган халифамизни қайтар.

Роя газетасининг 2021 йил 25 август чоршанба кунги 353-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here