НАТО Россияни рақиб сифатида йўқ қилишга аҳд қилди
НАТО бош котиби Йенс Столтенберг ташкилот альянснинг янги ҳарбий стратегиясини қабул қилишга қарор қилгани ва ушбу қарор “Россия томонидан бўлаётган ядровий таҳдид ҳамда янги чақириқлар” билан боғлиқлиги ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда “Sputnik” хабар қилмоқда.
Штаб раҳбарлари янги стратегияни тасдиқладилар, аммо концепциядаги йўналишлар очиқлангани йўқ, чунки бу махфий ҳужжат, деб хабар қилган РИА “Новости”.
“НАТОнинг янги стратегияси Россияни ҳам ҳарбий, ҳам иқтисодий рақиб сифатида йўқ қилишга қаратилган”, – деди Россия Федерация кенгаши халқаро қўмита аъзоси Олег Морозов.
“Ушбу доктринанинг қабул қилиниши Россияни улоқтириш билан тенг. Уни энди ҳатто жиловлашмаяпти. Уни ҳарбий ва иқтисодий рақиб сифатида йўқ қилишмоқда”, – деди Морозов РИА “Новости”га шанба куни берган интервьюсида.
Альянс фикрига кўра, Россия ядровий пойгани ютқазиши ва иқтисодий жиҳатдан таназзулга учраши лозим. Бундан ташқари, НАТО, РФ ҳукумати ўзгаришига умид қилмоқда, дея фикр билдирди сенатор.
Аввалроқ, РФ Мудофаа вазири Сергей Шойгу альянснинг Россия чегарасидаги ҳарбий инфратузилмаларни ўзлаштириши, Қора ва Болтиқ денгизида фаолликни кучайтиришга қаратилган амалий ҳаракатлари “зиддиятлар кучайишига олиб келмоқда ва Россия томонидан шунга мос жавоб ҳаракатларни талаб этмоқда” деган эди.