АҚШ Россияга қарши туриш учун роботлашган кемалар флотини яратмоқчи

695
0

АҚШ Россияга қарши туриш учун роботлашган кемалар флотини яратмоқчи

 АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари 2024 йилга бориб роботлаштирилган кемалардан фойдаланиш ҳисобига ўз флоти сонини сезиларли оширмоқчи. Буларнинг барчаси Россия ва Хитой билан кимўзар ўйнаш мақсадида амалга оширилади. Бу ҳақида “National Interest” нашригатаяниб “Sputnik” хабар қилди. 

 Хусусан, АҚШ сув устида сузувчи автоматлаштирилган йирик кемалар ва тўққизта йирик роботлаштирилган субмариналар хариди учун 4 миллиард доллар атрофида ҳаражат қилишни режалаштирмоқда. Тахминларга кўра, вақт ўтиб ушбу ҳаражатлар миқдори кескин ошиши ҳам мумкин.

 Нашрда ёзилишича, АҚШ ҲДК юқори мартабали амалдорлари юзлаб денгизчилар хизмат олиб бораётган йирик америка кемалари Россия ва Хитой ракеталари учун заиф, дея ҳавотирлангани учун бундай флот яратилишига эҳтиёж туғилган.

 Америка армияси контр-адмирали Рэнди Крайтс нашрга берган интервьюсида янги роботлаштирилган кемалар “аниқлаш ва ҳужум қилиш функцияларини бажариши” ҳақида айтиб ўтган.

 Контр-адмирал сўзларига кўра, автоматлаштирилган кемалар қуролли кучлар сафида хизматда бўлган кемалардан нарх томондан таққослаганда арзон, ҳажм жиҳатдан кичик ва бошқарув томондан мустақил бўлади. Бундан ташқари, АҚШ айни вақтда автоматлаштирилган кемалар флотилияси ва сувости қайиқлари бошқарув маркази сифатида хизмат қилувчи янги биринчи ракетали фрегатни ишлаб чиқариш билан банд. Бундай фрегатлар сони кейинчалик 20тага етказилади. 2020 йил ҳарбий бюджети доирасида биринчи фрегат учун 1,3 миллиард доллар ажратилиши режалаштирилган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here