Қирғизистон фуқаролари “миграция амнистияси” олишади
Қирғизистон фуқаролари учун Россияда “миграция амнистияси” юз беради. Бу ҳақда 22 март куни мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилган.
“Миграция амнистияси” даврида Россияда Россия Федерацияси миграция қонунчилигини бузган ҳолда бўлиб турган Қирғизистон фуқароларига 2019 йил 22 апрелига қадар Россиядан эркин тарзда чиқиб кетиш ва Россия Федерацияси ҳудудига (исталган вақтда) маъмурий жавобгарликка тортилмаган ҳолда кириб бориш ҳуқуқи берилади.
Россия президенти Владимир Путиннинг Қирғизистонга давлат ташрифи арафасида Қирғизистон-Россия келишувларини амалга ошириш доирасида Россия томони Қирғизистон фуқаролари учун “миграция амнистияси”ни тақдим этишга қарор қилди.