Рошид Ғаннуший : Сиз хафа бўлманг, ҳаммаси яхши бўлади
24 феврал куни Германиянинг Бонн шаҳрида, Туниснинг Германиядаги маърифат Маркази ташаббуси билан “Демократия низомининг Ислом оламидаги татбиқ тажрибалари” номли конференция бўлиб ўтди.
Конфренцияда германиялик ва Яқин Шарқдан келган сиёсатчилар ва мутахассислар иштирок этди. Конфренцияда Тунисдаги Наҳза партиясининг раҳбари Рошид Ғаннуший нутқ сўзлади. Унинг таъкидлашича, инсонпарварлик ва эркин фикр билдириш мусулмон халқи учун ўта зарурдир.
“Айни пайтда Тунис тажрибаси ва умуман олганда Тунисдаги Наҳза партиясининг фаолияти замон мутахассислари ва сиёсатчиларининг диққат марказида турибди. Зеро, “Араб баҳори” асоратидан айнан Тунис чиқар йўлни пайдо килди. Собиқ диктатор Бен Алий 30 йил мобайнида уруғ-аймоғи билан лавозимга маҳкам ёпишиб олган эди. Унинг мамлакатдан қочиб кетиши ортидан, парламентлик сайлови амалга оширилди ва ҳақиқий ҳалқ бошқаруви қарор топди” – деди Рошид Ғаннуший.
“Исломий қадриятлар демократия низомларига зид, деган фикр Ислом ва Мусулмонларга нисбатан энг катта туҳмат ҳисобланади”- дея қўшича қилди Ғаннуший.
Айни конфренцияда Тожикистондаги Наҳза партиясининг рахбари Мухиддин Кабирийнинг бевосита иштироки ҳам эътиборга моликдир.
Муҳиддин Кабирий ўз нутқида Тунис тажрибасини Ислом оламидаги энг нодир ва жуда фойдали, дея баҳолади. Унинг эътироф қилишича, Рошид Ғаннушийнинг фикрий мактабининг роли муваффақиятнинг асосий омилидир.
“Кўп ҳолатларда миллиятчи шахсияларнинг андиша ва фикрлари сиёсий рақобатлар қурбонига айланади. Тожик халқнинг тажрибаси бирдамлик учун муҳим омил бўлишга яроқли эди. Аммо Тожикистон раҳбариятининг миллий кўзқараши йуқлиги сабаб, бирдамлик келишувлари халқаро анжуманларда бир тарих сифатида тилга олинадиган бўлди. Ҳақиқатан Тожик ҳукумати келишувни бузиб, катта хатога йўл қўйди. Ҳолбуки Тунис ҳукумати ва миллати ўз тажрибасини сиёсий ва сақофий бойлик сифатида оламга эълон киляпти. Тунис бу тажрибани келажак авлодга буюк мерос сифатида қолдириши шарт ва бирор кимса бу ютуқга рахна солишига йўл қўйилмаслиги лозим. Бундан аввал мен Туркия ва Малайзия давлатларини ибрат қаторида кўрар эдим. Эндиликда фикрим тубдан ўзгарди. Ҳақиқий муваффақиятли тажриба айнан тунисликларда экан. Зеро Тунис исломий партиялари ҳукумат билан миллий ва устувор келишувларга эриша олди”, деди Кабирий.
“Тожик ҳукумати тинчлик битимларига хиёнат килди, натижада Тожикистон давлати умидбахш демократик давлатлар каторидан жой ололмади, аксинча энг қолоқ давлатлар сирасига кирди”- дея қўшимча килди Кабирий.
Муҳиддин Кабирийнинг сўзи охирига етганда, Рошид Ғаннуший бу ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди, “Биз ҳижратга чиқиб, юзлаган аъзоларимиз қамоққа олинганда, кўпчилик бизни мағлуб, ҳаракатларимизни эса тўхтатилган деб ўйлашди. Ҳатто баъзи аъзоларимиз умидсизликдан ватанга кайтиб кетишди. Биз уларга нисбатан хеч нарса демадик, балки ўзимизни узоқ муддатли жиддий курашга тайёрлай бошладик. 20 йиллик ҳижрат осон иш эмас. Кўпчилик умидсизликка тушиб қолган эди. Менинг фикримча, Сизнинг миллатингиз ҳам бир кун келиб ғолиб бўлади. Бу ҳаёт қонунидир. Бирорта диктатор охиригача мансаб курсисида қолмаган ва сизнинг президентингиз ҳам ўз лавозимида абадий эмас. Бен Алий ҳам ўзини доимий деб биларди, аммо бугунги кунда биз у томондан ўғирланган миллиардлаган доллар маблағларни кайтариб олиш устида иш олиб боряпмиз. Бу нарсага 10 йил илгари ким ҳам ишонарди дейсиз?”.
Мажлисда шу жумладан насроний – демократик партия вакили ва Тунис собиқ ташқи ишлар вазири Абдусалом Рафиқ ҳам нутқ сўзлади. Анжуман сўнгида икки ҳизб раҳбарлари ўртасида мулоқот бўлиб ўтди.
Изоҳ:
Кошкийди, шу каби конференциялар Умматга фойда келтирса! Бу нарсалар кўзбўямачликдан ўзга нарса эмас. Энг ачинарлиси, куфр системаси диний уламолар воситасида Мусулмонларнинг эътиқоди ва ҳис-туйғулари билан ўйнашмоқда. Гарчи уламолар ва пешволар Дин билан куфр низомини қориштирмоқчи бўлсалар ҳам, уларнинг бу ҳийласи узоққа бормайди. Аммо бу давр мобайнида оддий халқ вакиллари ва иймон-эътиқодли инсонлар алданганлиги боис азият чекишлари муқаррар.
Яқин тарихдан мисол келтирсак, Ислом Каримов даврида, аниқроғи президендлик лавозимини янги эгаллаган пайтда гўёки исломий гуруҳлар билан яхши алоқаларни йўлга қўйган эди. Масжид мадарасалар қайта тикланиб, обод қилинди, Қуръон ўқитиш учун кенг имкониятлар пайдо бўлди. Бироқ ҳар кандай диний идора, масжиду мадраса ҳукумат буйруғи асосида иш олиб борарди. Аммо кейинчалик айнан баъзи бир хоин уламолар қўли билан диний мафкурага зарба берилди. Ва ҳали ҳанузгача бу ҳол давом этмоқда.
Қўшни Тожикистонда ҳам аҳвол шундай. 90- йиллар бошларида, гўёки Шариатга чанқоқ халқнинг талабини қондириш ниятида 2 ойга яқин Ислом қадриятларига кенг имтиёзлар берилди. Аммо бу ҳол узоққа чўзилмади.
Хабарларда келишича, айни пайтда Қирғизистон ҳам шу йўлдан боряпти. Масжид- мадрасаларга кенг имконият яратилиб берилган. 3 йил илгари диний таълим бериш каттиқ назорат остига олинган бўлса, эндиликда деярли мадрасанинг ҳар бир битирувчи хотин-қизларига таълим бериш ҳуқуқи бериляпти.
Ўтган ҳафтада Қирғизистон “Мутакаллим” мусулмон хотин-қизлар марказининг раҳбари Жамал Фронтбек қизи Ўш вилоятида бўлиб, диний таълим бериш жараёни билан танишиб чиқди. У ҳукумат тарафидан берилган вазифаларни зикр қилиш билан бирга, таълимга қаттиқ эътибор берилаётганини ҳам эслатиб ўтди.
Демак, куфр системаси аввал ҳижобга карши курашди, аммо яхши натижага эришмади. Сўнг ўсмир ёшларни Жума намозидан тўсди, бироқ ўспиринлар дарслардан қочиб масжидларга боришлари кузатилмоқда. Бу нарса ҳам фойда бермагач, ўзимиздан бўлган диний арбоблар ёрдамида, “Мўътадил Ислом” ғоясини илгари сурмоқда. Айни дамда барча диний таълимгоҳларда “Мўътадил Ислом”га тарғибот кетмоқда. Яъни, Исломнинг мавжуд сиёсатга зид бўлмаган арконлари (Қуръон ўқитиш, рўза, намоз, ҳаж, ҳижоб) билан демократик куфр системасига ямоқ солинмоқда.
Демократия куфр низомидир, унинг Исломдек покиза динга ҳеч қандай алоқаси йук. Агар минг йил ўтса ҳамки, бу икки қарама-карши мабдалар ўртасига уйғунликни вужудга келтириш амри маҳолдир. Агар воқеликда демократик Исломни кўрсангиз, билингки бу Ислом эмас, бу Илоҳий Шариатни таҳқирлаш ва масхаралаш, демакдир.
Демократия – мутлақ озодликдир. Бошқача қилиб айтганда, Худо бизни яратди-ю, аммо ҳаётимизга аралашишга ҳаққи йуқ деганидир, (Астағфируллоҳ). Демократия – ким нимани хоҳласа қилаверсин, банда ўз ғариза ва узвий эҳтиёжларини истаган йўли билан қондириши мумкин, деган маънони англатади.
Аммо Ислом эса, таслим бўлиш демакдир. Яъни Исломда эркинлик йук, ҳамма нарса Шариат ҳукмига мувофиқ юритилади. Юриш-туриш, озиқ овқат, муомала, жазо чораларимиз ва ҳоказо ҳар-бир ҳаракатимиз, шариатга тобедир. Шариат ҳатто фикримизга, гумонимизга ҳам қоида тузиб берган. Шундай экан, бу озгина ўткинчи дунё матосига алданмайлик. Биз хоин пешволарга эмас, Расулаллоҳ (с.а.в.)нинг тариқатига эргашайлик. Бир Кун келиб Яратувчимизга қайтишимиз бор. Ўша Кунни доимо ёдда тутиб, ҳатти ҳаракатларимизни тартибга солайлик.
Ассалому алайкум.
Мунаввара.