Суданда Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларининг ҳибсга олиниши

769
0

Суданда Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларининг ҳибсга олиниши

Ҳизб ут-Таҳрир Судан вилояти аъзолари Порт Судан шаҳрида Ҳизб томонидан чиқарилган «Жанубий Порт Судандаги портнинг хусусийлаштирилиши юрт хавфсизлигига хиёнат, ресурсларига бепарволик ва фуқароларни ишсиз қолдиришдир» сарлавҳа остидаги варақани тарқатишган эди. Варақа тарқатилиши ортидан бир гуруҳ Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари шаҳардаги масжид ичкарисида ҳибсга олиниб, сўнг қўйиб юборилди. Катта жоме масжиди ичкарисидан биродар Шориқ Барбарий ҳибсга олиниб, хавфсизлик идорасига, ундан полиция бўлимига олиб кетилди.

Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари тарқатган варақада Уммат воқиф бўлиб, тушунмоғи шарт бўлган ҳақиқат келтирилган эди. Уммат воқиф бўлиши лозим бўлган ҳақиқат шуки, порт умумий мулк бўлгани учун давлатнинг унга эгалик қилиши шаръан ҳаромдир. Шунинг учун порт умумий мулк бўлиб қолиши, давлат фуқароларининг барчаси унинг киримларидан фойдаланиши, давлат эса, уни жамоат манфаати йўлида идора қилиб туриши керак. Филиппин ширкати билан тузилган битим ҳам ботил бўлиб, бу иш юрт хавфсизлигига нисбатан бепарволикдир. Чунки, бу билан фақат фойданигина кўзлаган интерконтинентал ширкатлар учун юрт дарвозалари очиб берилади ҳамда ўша ерда ишлаб, Аллоҳ белгилаб белгилаб ризқини топаётган ишчилар ўз ишларидан ҳайдалади. Ҳукумат варақа тарқатган Ҳизб аъзоларини ҳибсга олиб, уларга жиноий иш очиш ўрнига фуқаролар ва юртга нисбатан ўзи содир этган улкан жиноятни қайта кўриб чиқиши керак. Зеро, бу йигитлар ҳақни етказиш ва пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо қилиш учун жонларини фидо қилмоқдалар.

Роя газетасининг 2019 йил 6 феврал чоршанба кунги 220-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here