Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилояти қўзғолон кўчаларида қўзғолонни хотирлаб, кенг кўламли тадбирлар ўтказмоқда
Ҳижрий 1440 йил 8 жумодул-аввал, милодий 2019 йил 14 январ душанба куни қўзғолон муносабати билан кенг кўламли турли тадбирлар ва қўзғолон бўлиб ўтган кўчаларда оммавий намойишлар ўтказилди.
Тадбирларда Ҳизб тўртта интерактив семинар ўтказди. Уларда турли суратлар тақдим этилди ҳамда Ҳизб вакиллари маърузалар қилишди.
Биринчи махсус семинарда Ҳизб бошлаган кампания билан таништирилди. «Тунис мустамлакачилар мандати остида… Ислом билангина халос бўламиз… Аллоҳдан ҳам гўзал ҳукм қилувчи ким бор» номли ушбу кампанияда айни тадбирлар билан боғлиқ махсус дисклар тарқатилди ҳамда Умар Арабий биродаримиз кампания тўғрисида нутқ сўзлади. Иккинчи семинар шахсий эркинлик ва тенглик қўмитаси қарорида келган «меросдаги тенглик» иддаосини қоралаш мавзусида бўлди. Бу ҳақда муҳандис Вассом Атраш маъруза қилди. Шунингдек, Ҳизбнинг айни қарорни қоралаш билан боғлиқ чоп этган китобчаси ҳам тарқатилди. «Ҳизб сақофати», деб аталган учинчи семинарда Ҳизб адабиётлари кўргазмаси бўлиб ўтди. Кўргазмага ташриф буюрганларнинг кучли таассуроти манзарасида Устоз Ҳатим Хиёрий уларни Ҳизб ут-Таҳрир сақофати билан таништирди. Тўртинчи семинар «Ат-Таҳрир» газетаси тақдимотига бағишланди. Унда доктор Мурод Муолиж иштирокчиларни газета билан таништириб, унинг сўнгги сонини тарқатди.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Ҳизб ут-Таҳрир йигитлари бутун қўзғолон кўчалари бўйлаб ёйилиб, одамлар билан турли соҳаларда мунозаралар олиб боришди. Одамлар уларни қўллаб-қувватлашди.
Ҳизб ут-Таҳрир етакчилигида катта юриш уюштирилиб, унда қатнашчилар (Уят… уят… Мустамлакачиликка қарши қўзғолондан сўнг аҳвол шу бўлса), (Етакчимиз то абад саййидимиз Муҳаммад алайҳиссаломдир), (Эй мағрур Тунис ёшлари, ҳаракатга келинглар… юртни илмонийлик ифлосликларидан поклайлик) дея ҳайқирадилар.
Кейин устоз Муҳаммадали ибн Солим юриш қатнашчиларига маъруза қилиб, малай ҳукмдорлар бутун юртни мустамлакачилик ўчоғига айлантиришганини, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этиш орқали исломий ҳаётни қайта бошлаш вақти аллақачон келганини, фақат ушбу давлатгина мавжуд режимлар ёвузлигига чек қўяжагини таъкидлади.
Кейин устоз Хубайиб Карбока сўзга чиқиб, мустамлакачи давлатлар исломий юртлардаги ўзларининг малайлари ёрдамида ушбу Халифалик даъватига тўсиқ бўлишга уринишаётгани, ҳозир Уммат замони келгани, хавфсизлик ва армия дохил куч-қудрат аҳлининг табиий ўрни ўз Уммати ва дини сафида экани ҳақида сўзлади!
Намойиш сўнггида устоз Ториқ Рофе сўзга чиқиб, ушбу қўзғолон хотираси қандайдир фольклор ҳам, жарангдор-сохта шиорлар ҳам эмаслигини, балки ҳукмрон сиёсий синфга уларнинг омадсизлигини, мустамлакачиларнинг минадиган уловидан бошқа нарса эмасликларини эслатиб қўйиш хотираси эканини таъкидлади. Барча холис инсонларни Тунисни малай ва ожиз ҳукмдорлар қўлида зое кетишдан қутқаришга даъват қилди.
Роя газетасининг 2018 йил 23 январ чоршанба кунги 218-сонидан