Мустамлакачи давлат билан ҳарбий ва хавфсизлик битимини тузиш шаръан ҳаромдир

683
0

Мустамлакачи давлат билан ҳарбий ва хавфсизлик битимини тузиш шаръан ҳаромдир

«Холиж онлайн» веб-сайти ҳижрий 1440 йил 7 жумодул-аввал, милодий 2019 йил 13 январ якшанба куни нашр қилган хабарда бундай дейилади:

«Якшанба куни Қатар Ташқи ишлар вазири шайх Муҳаммад ибн Абдурраҳмон Оли соний, ўз мамлакати АҚШ билан бўлган «ҳарбий фаолиятни қўллаб-қувватлаш» ҳамда АҚШнинг пойтахт Давҳа жанубий ғарбидан 30 км. Узоқликда жойлашган Удайд базасини кенгайтириши бўйича меморандум имзолаганини маълум қилди.

Қатар Ташқи ишлар вазири буни америкалик ҳамкасби Майк Помпео билан Давҳада ўтказган матбуот конференцияда айтди. Унинг таъкидлашича, Удайд базаси бўйича махсус меморандумдан ташқари, икки давлат таълим ва маданият соҳасида ҳам икки шартнома имзолашган.

Ўз навбатида, Помпео ҳам муштарак мулоқотнинг очилиши чоғида «Қатар давлати 13 минг америкалик аскарга мезбонлик қилмоқда, биз якшанба куни Удайд ҳаво базамизни янада кенгайтириш бўйича Давҳа билан келишув имзоладик ва биз бундай ҳамкорликдан мамнунмиз», деди.

АҚШ ўзининг Ўрта Шарқдаги энг йирик ҳарбий жойлашуви ҳисобланган бу базасидан ИШИД ташкилотига қарши курашда фойдаланади.

Давҳа 2018 йил январда АҚШ денгиз флотига мезбонлик қилиш билан бирга, Удайд базасини ҳам доимий база сифатида кенгайтиришга қарор қилганини маълум қилган эди».

Роя газетаси шарҳи:

Кофир давлатлар билан, асосан, АҚШ билан ҳарбий ва хавфсизлик билан боғлиқ битим ва келишувларни имзолаш шаръан ҳаром. Чунки бу кофирларнинг мусулмонлар ва уларнинг юртларига ҳукмрон қилишни англатади. Аллоҳ Таоло

﴿وَلَن يَجْعَلَ اللّهُ لِلْكَافِرِينَ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ سَبِيلاً﴾

«Аллоҳ кофирларни мўминлар устидан ҳукмрон бўлишларига ҳаргиз йўл қўймагай» [Нисо 141]

дейди. Бу нарса кофирларга мусулмонларни ўлдиришларига ёрдам беришни ҳам ўз ичига олади. Аллоҳ Таоло яна бундай дейди:

﴿وَتَعَاوَنُواْ عَلَى الْبرِّ وَالتَّقْوَى وَلاَ تَعَاوَنُواْ عَلَى الإِثْمِ وَالْعُدْوَانِ وَاتَّقُواْ اللّهَ إِنَّ اللّهَ شَدِيدُ الْعِقَابِ﴾

«Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилингиз, гуноҳ ва ҳаддан ошиш йўлида ҳамкорлик қилмангиз, Аллоҳдан қўрқингиз, шубҳасиз, Аллоҳнинг азоби қаттиқдир!»              [Моида 2]

Бу – мусулмонларга гуноҳ йўлида ёрдам беришнинг ёмонлиги ҳақида эди. Шундай экан, кофирларга мусулмонларни ўлдиришлари ва юртларини босиб олишда ёрдам беришнинг ёмонлиги қанчалар бўлиши мумкин?! Шунга кўра, айни шартномаларни бекор қилишга ҳамда АҚШ ва ажнабий давлатларнинг юртларимиздаги ҳарбий жойлашувларига чек қўйишга ҳаракат қилиш шаръан фарздир. Агар биз шунга қарор қилсак, душманларимиз устидан зафар қучишимизга Аллоҳнинг Ўзи кафилдир. Аллоҳ Таоло бундай деди:

﴿وَمَن يَتَوَكَّلْ عَلَى اللَّهِ فَهُوَ حَسْبُهُ﴾

«Ким Аллоҳга таваккул қилса, бас, (Аллоҳнинг) Ўзи унга етарлидир»                      [Талоқ 3]

Роя газетасининг 2018 йил 23 январ чоршанба кунги 218-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here