Россиянинг Қирғизистон ва Тожикистондаги ҳарбий базасида машқлар бошланди
24 декабрь, пайшанба куни Сибир, Урал ва Волгабўйи каби 15 минтақада, шунингдек, мамлакатнинг Қирғизистон ва Тожикистондаги ҳарбий базасида Россия Марказий ҳарбий округи қўшинларининг машқлари бошланди. Бу ҳақда “ТАСС” ахборот агентлиги Марказий ҳарбий округ матбуот хизматига асосан хабар қилмоқда.
Хабарда айтилишича, қўшинлар биргаликда бошланган қўмондонлик-штаб машғулотлари доирасида ўқув тревогаси бўйича кўтарилган.
Аниқлик киритилишича, машғулотлар давомида қўшинлар кўчма дала пунктлари ҳудудларига жойлаштирилади, қўшинларни барқарор бошқариш масалаларини амалий ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиш режалаштирилган.
Таъкидланишича, машғулотлар аввалдан режалаштирилган ва шу ҳафтанинг охиригача давом этади.