Хитой АҚШни икки хил ёндашувда айблади

0
946

Хитой АҚШни икки хил ёндашувда айблади

 Хитой ТИВ расмий вакили Хуа Чуньин АҚШнинг янги стратегиясига муносабат билдирди. Унинг таъкидлашича, Оқ уй маъмурияти Россия ва Хитойни тийиб туриш учун ядро қуролидан фойдаланишни назарда тутади. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар тарқатди.

 Чуньиннинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар кўп бора бошқа мамлакатлардан қуроллар ишлаб чиқиш билан боғлиқ тадқиқотларни камайтиришни талаб қилган.

 “Шу билан бирга, АҚШ ўз оммавий қирғин қуролларини ривожлантиришда давом этиши ҳақида маълум қилмоқда. Бу – икки хил стандартдир”, – дея айтиб ўтди Чуньин.

 Шунингдек, Чуньин АҚШ БМТ Хавфсизлик кенгашининг бошқа доимий аъзолари билан биргаликда глобал барқарорликка кўмаклашишига умид билдирди.

 Аввалроқ АҚШ ядро қуролидан Россия ва Хитойни тийиб туриш учун фойдаланмоқчи экани хабар қилинганди.

 АҚШнинг ракеталардан мудофаа бўйича янги стратегияси шуни назарда тутадики, бунда мамлакат ядро қуролини Россия ва Хитойни тийиб туришнинг асосий воситаси сифатида кўришда давом этади.

NO COMMENTS