Ўзбекистон ва Тожикистон Афғонистон чегарасидаги вазиятни муҳокама қилди

682
0

Ўзбекистон ва Тожикистон Афғонистон чегарасидаги вазиятни муҳокама қилди

 Ўзбекистон ва Тожикистон чегара қўшинлари биринчи қўшма ҳарбий кенгаш йиғилишини ўтказишди, деб хабар қилди “Sputnik” Тожикистон.

 Йиғилиш 21-22 декабр кунлари Сўғд вилоятининг Гулистон шаҳрида ўтказилди.

 Учрашувда Тожикистон чегара қўшинлари қўмондони, генерал-полковник Раджабали Рахмонали ва Ўзбекистон ДХХ чегара қўшинлари қўмондони, генерал-майор Руслан Мирзаев ва чегара қўшинлари бошқарма раҳбарлари иштирок этди.

 Учрашувда томонлар Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги ҳамкорлик ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидладилар.

 Ҳарбий кенгашда Афғонистон билан чегарадаги вазият муҳокама қилинди.

 Шунингдек, Ўзбекистон ва Тожикистон чегара қўшинлари 2019 йил учун ҳамкорлик режасини ишлаб чиқишди.

 Ҳужжатнинг асосий мақсади – мамлакатлар ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш ҳамда давлат чегарасини ҳимоя қилишдир.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here