Путин АСEАН ва Евроосиё Иттифоқини ўзаро мулоқотга чақирди

596
0

Путин АСEАН ва Евроосиё Иттифоқини ўзаро мулоқотга чақирди

Россия Президенти Владимир Путин АСEАН (Шарқий Осиё давлатлари халқаро иттифоқи) ва Евроосиё Иттифоқи ўртасида мулоқот ўрнатишга чақирди. Унинг таъкидлашича, Россия, Беларусия, Арманистон, Қозоғистон ва Қирғизистон давлатларини ўз ичига олган Евроосиё Иттифоқи билан Филиппин, Малайзия, Таиланд, Индонезия, Сингапур, Бруней, Вьетнам, Лаос, Мьянма ва Камбоджа давлатларини ўз ичига олган АСEАН давлатлари ўртасида мунтазам мулоқот ўрнатиш ҳар икки томон учун ҳам муҳим қадам ҳисобланади.

Сингапурда ташкил қилинган «Россия-АСEАН» саммитида иштирок этган Путин Россия ва АСEАН давлатлари ўртасидаги муносабатлар тезлик билан ривожланиб бораётганлигини юксак баҳолади.

“Москва Жануби-Шарқий Осиё давлатлари ассоциацияси билан иқтисодий ва тижорий муносабатларни ривожлантиришга катта аҳамият қаратмоқда”, дея қайд этди у.

Путиннинг маълум қилишича, Россия ва АСEАН давлатлари ўртасидаги тижорат ҳажми ўтган йилнинг ўрталарида 35%дан, инвестициялар ҳажми эса 25 миллиард доллардан ошган.

Шунингдек, Россия Президенти АСEАН давлатларини келгуси сентябр ойида ташкил қилиниши режалаштирилган «Петербург-2019 Халқаро иқтисодий форуми» фаолиятида иштирок этишга чақирди.

Евроосиё иттифоқи сиёсий, иқтисодий ва тижорий иттифоқ бўлиб, Россия, Беларус, Арманистон, Қозоғистон ва Қирғизистонни ўз ичига олади. Даъво қилинишича, унинг мақсади барча аъзолари ўртасида иқтисодий ва тижорий алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган ҳамда Иттифоқ шартномаларига биноан барча аъзоларга оид маҳсулотлар, хизматлар, капитал ва меҳнат ҳаракатларининг эркинлиги таъминланади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here