БМТ Ямандаги ачинарли вазиятни тилга олди

641
0

БМТ Ямандаги ачинарли вазиятни тилга олди

Яманда Мусулмонларнинг аҳволи кундан кунга ёмонлашиб бормоқда. АҚШнинг сиёсий манфаатлари учун умумий бир давлат шафқатсизларча йўқ қилинмоқда. Саудия Арабистони етакчилигидаги коалиция амалга оширган бомбардимон натижасида мамлакат инфратузилмаси бутунлай вайрон бўлган жойларда эпидемик касалликлар кучайган. Тоза сувга эришиш амри маҳол.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Болалар жамғармаси (ЮНИСEФ)нинг Яқин Шарқ ва Шимолий Африка бўйича директори Хайрат Калабари Иордания пойтахти Амманда ташкил қилинган матбуот анжуманида сўзлаган нутқида Ямандаги зўравонликларни тан олди. Калабарига кўра, мамлакатдаги соғлиқни сақлаш шароитлари ўта ночор аҳволда қолган.

“Яман бугун болалар учун жаҳаннамга айланди”, “Олдини олиш мумкин бўлган касалликлар туфайли Яманда ҳар 10 дақиқада битта бола ҳаётдан кўз юммоқда”, деди Калабари.

Калабарининг таъкидлашича, бу ҳолат мамлакатнинг маълум бир қисмини эмас, балки барча яманлик болаларни қамраб олган. Шафқатсиз уруш сабабли 1,8 миллион бола ҳечам тўйиб овқатлана олишмайди. Бу болаларнинг деярли 400 минг нафари ўлим ёқасида ҳаёт кечиришмоқда.

“Ҳар йили 5 ёшгача бўлган 30 минг бола ҳаётдан кўз юммоқда. Тўйиб овқатланмаслик муаммосини ҳал қилиш билан бу болаларнинг очликдан ўлишларини олдини олиш мумкин”, деди у.

Калабари тўйиб овқатланмаслик туфайли ўлим ёқасида яшаётган болаларнинг 40 фоизи Саудия бошчилигидаги коалициянинг доимий бомбалаган Ҳудайдаҳ шаҳрида яшаётганлигини маълум қилди.

Шунингдек Калабари Яманда урушаётган томонларни инсонпарварлик ёрдамини шартсиз равишда етказиб беришга ва халқни ҳимоя қилишга чақирди.

Туркистон:

Яман давлати шимолдан Саудия мамлакати, жанубдан Ҳинд океани билан чегарадош бўлган Араб ўлкасидир. Унинг географик ўрни ҳар қандай мамлакат ҳавас қилса арзигулик қулай шароитга мос маконда жойлашган. Дини Ислом эканлиги боис, ён қўшниси Саудлар унинг диндош биродарлари бўлиб, дунёда энг тўкин сочин яшайдиган бой мамлакатдир. Жанубий томони эса дунё таранспортининг энг қулай ва арзон алоқа воситаси бўлган Океан билан ўралган. Бундай мамлакат фақир бўлиши мумкин эмас! Демак Яман атайин ташқи кучлар таъсирида сунъий иқтисодий қаҳатчиликка гирифтор қилиб бориляпти! 

Яман давлати Саудларнинг деярли мустамлакаси остида бўлиб, унга халқаро сиёсат етакчилик қилаётган АҚШнинг манфаати ва таъсири остида босим кўрсатиб келади. АҚШнинг рухсати билан уни бомбардимон қилиб, юзлаган болалар ўлимига сабаб бўлди! Лекин унинг бу ҳаракати АҚШ билан келишилган амалиёт бўлгани боис, уни халқаро ташкилотлар тезда  унитиб юборишди. Ҳозирда Яман иқтисодий қамал қилинмоқда, балки атайин қандайдир касалликлар тарқатувчи қуроллар ёрдамида (геноцид) қатлиомм қилиняпти. Бу ишларнинг устида Саудлар қироли Салмон ибн Абдул Азиз ва унинг қонхўр ўғли Муҳаммад ибн Салмон турибди! Улар Яманни ўз таъсирлари остида ушлаб қолиш мақсадида бу ифлос қатлиоммни давом эттириб келишяпти! Шу кунгача Яманнинг аҳволидан, бирор мамлакат ёки халқаро ҳамжамият вакиллари хабар олишмади! Уларни бундай бепарволикка фақат АҚШ мажбурлай олади. Саудларни эса АҚШ жиловлаб олиш мақсадида Яманни уларга қўйиб берди!!!

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here