Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин Қозоғистонга ташриф буюрди

582
0

Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин Қозоғистонга ташриф буюрди

 Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путин билан бирга Қозоғистонга ташриф буюрди. Улар билан Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Оқўрда матбуот хизмати хабар бермоқда.

 Туркистон вилоятининг Сариоғоч шаҳрида бўлиб ўтган норасмий учрашув давомида давлат раҳбарлари мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалаларини, жумладан, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни муҳокама қилдилар.

 Бундан ташқари, МДҲ ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасида Қозоғистон, Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро алоқаларга оид масалалар кўриб чиқилди. Шунингдек, томонлар минтақавий ва халқаро кун тартибидаги асосий жиҳатлар юзасидан фикр алмашдилар.

 Маълумки, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан жорий йил 18-19 октябр кунлари Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келган эди. Ташриф асносида турли соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган 20та ҳужжат имзоланди.

Туркистон:

Россия билан Ўзбекистон ўртаcидаги транзит алоқаси Қозоғистон орқали ўтишга мажбур. Бундан бошқа йўли йўқ. Шунинг учун Россия Қозоғистонни ҳамкорлик қилишга рози қилмай туриб, Ўзбекистон билан моддий алоқалар ўрната олмайди.

Ўзбекистон шартномаларни, Россияга мумкин қадар хом ашё, енгил саноат моллари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини олиб кириш ва мигрантлари учун кенг шароитлар яратиб бериши асосида олиб боради. Буларнинг ҳаммаси Қозоғистон орқали транзит ўтишга маҳкум бўлгани сабабли, Путин Назарбаевнинг қаршилик қилмаслик кафолатини олиб бериши керак.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here