Трамп: ОПEК бутун дунё бўйлаб талончилик қилмоқда

658
0

Трамп: ОПEК бутун дунё бўйлаб талончилик қилмоқда

АҚШ президенти Доналд Трамп ОПEК ташкилотини дунёнинг қолган давлатларида талончилик қилишда айблади ва уни нефть нархларини оширишдан тийилишга чақирди.

“ОПEКга аъзо давлатлар одатдагидек дунёнинг бошқа давлатларини талон-тарож қилмоқда ва мен буни ёқтирмайман”, деди Трамп Бирлашган Миллатлар Бош Ассамблеясининг 73-сессиясида сўзлаган нутқида.

“Биз бу мамлакатларнинг кўпчилигини ҳимоя қиламиз ва бунинг эвазига уладан ҳеч нарса талаб қилмаймиз. Улар эса биздан фойдаланишади ва биз учун нефтьнинг юқори баҳосини белгилайди, бу яхши эмас”, дея қўшимча қилди у.

АҚШ президенти ўз талабларини қуйидагича ифодалади: “Биз улардан нархларни оширишдан тўхташларини истаймиз ҳамда улардан нархларини туширишни бошлашларини талаб қиламиз. Улар ҳарбий ҳимоя учун ҳозирданоқ сезиларли ҳисса қўшишлари керак. Биз уларнинг юқори нархлар белгилашларига қараб тура олмаймиз».

 Америка Қўшма Штатлари глобал энергия ишлаб чиқарувчи йирик давлатга айланганлигига ишора қилган Трамп, АҚШнинг нефть, кўмир ва табиий газ экспорт қилиш тайёр эканини ҳам таъкидлаб ўтди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here