Трамп Путин билан июл ойида учрашиши мумкин

600
0
U.S. President Donald Trump and Russia's President Vladimir Putin talk during the family photo session at the APEC Summit in Danang, Vietnam November 11, 2017. REUTERS/Jorge Silva

Трамп Путин билан июл ойида учрашиши мумкин

 АҚШ президенти Дональд Трамп Россия президенти Владимир Путин билан июль ойида учрашиш имкониятларини ўрганмоқда. Бу ҳақда Трамп 21 июн куни АҚШ штатлари губернаторлари билан учрашув пайтида гапирди.

 Bloomberg News’нинг дипломатик манбаларга таяниб хабар беришича, Трамп-Путин учрашуви июль ойи ўрталарида, Трампнинг Британия ва Брюсселда ўтадиган НАТО саммитига ташрифидан олдин ёки кейин бўлиши мумкин.

 CNN ўз манбасига таянган ҳолда, Трамп Путинни Вашингтонга таклиф қилишни хоҳлаётганини, бироқ Москва бетараф ҳудудда, масалан, Венада учрашиш таклифини киритаётганини билдирди.

 Хабарда айтилишича, яқин кунларда миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Жон Болтон Путиннинг Трамп билан учрашуви масаласини муҳокама қилиш учун Москвага боради.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here