Саудия шаҳзодаси: Икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик бутун дунё учун фойдалидир

642
0

Саудия шаҳзодаси: Икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик бутун дунё учун фойдалидир

2018 йилги ФИФА жаҳон чемпионатида Саудия Арабистони ва Россия ўртасидаги бўлиб ўтадиган ўйинни жонли томоша қилиш учун Москвага ташриф буюрган Саудия Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Россия президенти Владимир Путин билан сиёсий ва иқтисодий масалалар, жумладан глобал нефт ишлаб чиқариш масаласи устида музокара олиб борди. Бу ҳақида Кремл матбуот котиби Дмитрий Песковнинг ёзма баёнотида маълум қилинди.

Муҳаммад бин Салмон музокаралар ўз фикрларини билдирар экан, икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик бутун дунёга фойда келтиришини таъкидлади. Унга кўра, Россия ва Саудия Арабистони ўртасидаги ҳамкорлик натижасида кўплаб глобал таҳдидларга барҳам берилган, айниқса нефт бозорида ташланган қадамлар жуда муҳимдир.

Музокарада Россия энергетика вазири Александр Новак ва Саудия Арабистони энергетика вазири Холид Ал Фалиҳ ҳам иштирок этди ва учрашув кун бўйи давом этди. Журналистларга интервью берган Новак шаҳзода Салмон билан Путин ўртасида тарихий қарор қабул қилинганлигини билдирди. Шунингдек Новак узайтирилган шартномада муайян нефт ишлаб чиқариш ҳажми белгиланмаганлигини ҳам қўшимча қилди. Новакнинг таъкидлашича, Владимир Путин ва Шахзода Муҳаммад нефт ишлаб чиқаришни назорат остига олиш мақсадида “ОПEК”ка аъзо бўлган ва бўлмаган давлатлар билан ҳамкорлик шартномасини муддатсиз вақтга узайтиришга қарор қилган.

Саудия Валиаҳди Москвадан қайтгандан сўнг Россия президентига миннатдорчилик мактубини юборди.

“Сизнинг давлатингиздан мамнун ҳолда қайтдим. Сизга миннатдорчилик билдираман. Менга ва мен билан бирга келган делегацияга кўрсатилган самимий муносабат ва меҳмондўстлик учун сиздан миннатдорман”, “Ўтказган музокараларимиз икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашга ва Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазиз раҳнамолигида икки ўртоқ халқлар манфаатларига хизмат қилишга эҳтиёж борлигини таъкидлайди”, дейилади мактубда.

Валиаҳд шаҳзода Путинга саломатлик ва бахт-саодат ва рус халқига эса, тараққиёт ва фаровонлик тилаган ҳолда мактубига якун ясади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here