2014 йилдан Россиянинг ташвиши кучли

515
0

 images (1)

Россия Федерацияси мудофаа министри ўринбосари Анатолий Антонов 27 май кунининг биринчи ярмида ўтган КХШТ аъзо-мамлакатлари мудофаа министрлари Кенгаши йиғини якунлари хусусида матбуот анжумани ўтказди.

“Биз бугун мудофаа министрлари Кенгаши доирасида муҳокама қилган асосий муаммо – бу бизнинг умумий ташкилотимиз КХШТни қандай қилиб самарали, харакатчан, жанг қилишга доим тайёр, дунё мамлакатларининг барчасининг хурматига сазовор қилиб қўйишлик бўлди. Бугун мудофаа министрлари Кенгаши доирасида биз қабул қилган бир қатор жиддий ва ўзоқ давоматли қароролар яқин вақтлар ичида муштарак кучларимиз жанговорлигини ўстиришга, ҳар хил янги чақириқларга муносиб жавоб қайтариш қобилиятини ўстиришга имкон беради”, – маълум қилди министр ўринбосари.

Унинг белгилашича, бугунги йиғин оддий йиғин бўлмади. Унда 2014 йилда Афғонистонда кутиладиган ўзгаришлар муҳокама қилинди. “2014 йилда халқаро хавфсизлик кўмаклашув кучлари Афғонистондан кетганидан кейин юзага келадиган чақириқлар қай даражада жиддий бўлишлигини тушунса бўлади. У ердаги ҳарбий вазият ўзгаришлиги қандай натижаларга олиб келишлигини биз жуда яхши тушунамиз – наркотрафик кучаяди, терроризмнинг янги элементлари пайдо бўлади”, – дейди Антонов.

КХШТ мудофаа министрлари Кенгашининг Бишкекдаги йиғини ва унинг натижалари ҳақида сўзлар экан, Россия Федерацияси мудофаа министри ўринбосари “мунозара дўстона, маҳсулдор савияда ўта жонли ўтганлигини”” қайд қилди. “КХШТ аъзо-мамлакатлари фуқароларининг ҳар бирининг хавфсизлиги биз ўз тадбирларимиз кетма-кетлигини қанчалик шакллантира олишимизга боғлиқ”, – якунлади А. Антонов.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here