Тожикистонда меҳнат муҳожирлари мажбурий тиббий кўрикдан ўтади

628
0

Тожикистонда меҳнат муҳожирлари мажбурий тиббий кўрикдан ўтади

Тожикистон меҳнат вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш  вазирлиги мутасадди ташкилотлардан  муҳожирларнинг тиббий ташхисдан ўтишлигини таъминлашни йўлга қўйилиши талаб қилинди. Унга кўра аэропортлар, темир йўл вокзаллари ва чегара постларида махсус назорат пунктлари ўрнатилади. “Меҳнат муҳожирлари тиббий ташхисдан ўтишсагина, мамлакат ичкарисига кириш имконини қўлга киритишади”- дейилади талабномада.

Баъзи мутахасислар бу қарорга ижобий ёндошаётган бўлишса, айримлари салбий муносабат билдиришмоқда. “Юқумли касалликларни олдини олиш”- деган даъво бу қарорни жорий қилишни асосий сабаби сифатида кўрсатилмоқда.

Таниқли журналист Холиқназар Жумаевнинг фикрига кўра, аэропортларда тиббий тахшисни йўла қўйилиши, коррупуцияни янги булоғи ўлароқ хизмат қилиши муқаррар. Унинг фикрича бу нарсага асло йўл қўймаслик лозим.

“Мени таажубда қолдирган жиҳат шуки – дейди Жумаев – фуқароларнинг саломатлиги  соғлиқни сақлаш Вазирлигининг вазифаси ҳисобланса-да, нега энди улар ўз ишини “тегишли органларга” юклайди? Соғлиқни сақалаш тизимидан бошқа яна кайси “тегишли идора”нинг фуқаролар соғлигини ташхис қилишликка ҳаққи бор?

Кўрсатилган сабабга ишониш қийин, чунки Вазирликни мақсади тижоратдан бошқа нарса эмас ва меҳнат муҳожирларидан фойда ундириш мақсадида йўлга қўйилади. Бир тасаввур қилинг, агар бир йил мобайнида мамлакат ичкарисига 500 минг меҳнат муҳожири кирса ва уларнинг ҳар биридан 50 сомоний ( тахминан 7 доллар) маблағ йиғилса, “ғамхўр” соғлиқни сақлаш Вазирлиги бюджетига мўмайгина даромада киришлиги аник. Бир неча йил илгари Вазирлик “оила қурмоқчи бўлган ёшларни бепул тиббий кўрикдан ўтказамиз” – дея жар солган эди. Қани айтингчи, кимнинг фарзанди бепул тиббий кўрикдан ўтиб, уйланди? Бу нарса аллақачон коррупциянинг бир услубига айланганлиги сир эмас, энди устига устак меҳнат муҳожирларидан ўз ватанига бемалол кира олмаслигини қандай изоҳлаш мумкин? Узоқ йиллар мобайнида биргина тиббий суғуртани жорий этолмаган Вазирлик, бепул тиббий тахшисни йўлга қўя олармикан? Бунинг учун Вазирлик энг аввало лоиҳа тузади, сўнгра  аэропорт, вокзал, ва чегара постларига махсус дастгоҳлар ўрнатилади ва бу дастгоҳларнинг пули меҳнат муҳожирларидан бир неча баробарида ундириб олинади. Натижада мамлакат остонаси ватан остонасига эмас, коррпуциянинг бошланиш нуқтасига айланади” –  дейди журанлист.

Холиқназар Жумаевга кўра Вазирлик хорижий бизнесменлар билан тил бириктириб, янги тижорат усулини йўлга қўймоқчи, бироқ бу тижорат оддий  халқ учун қўшимча муаммо туғдиради.

“Агарда тиббий тахшис натижасида фуқароларимизда бирор сурункали, юқимли иллатлар аниқлангудек бўлса, нима қиламиз? Нима ўз ватандошларимиздан воз кечиб ҳайдаб юборамизми?  Мусофирчиликдан машаққат тортган халқ, соатлаб, ҳатто бир неча кунлаб ташхис учун навбат кутиб, азоб чекади” – дея қўшима қилди журналист Жумаев.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here