Путин: Сурия уруши янги қуролларимизни синовдан ўтказишимиз учун тенгсиз имконият бўлди

753
0

Путин: Сурия уруши янги қуролларимизни синовдан ўтказишимиз учун тенгсиз имконият бўлди

 Россия Президенти Владимир Путин Суриядаги ҳарбий амалиётлар Россия қуролли кучлари учун ноёб тажриба бўлганлигини билдирди. Путиннинг таъкидлашича, Россиянинг Сурияда жангга кириши рус армиясининг жанг қобилиятини ошириш ва янги қуролларни синаш учун бебаҳо имконият яратган.

“Жанг майдонида қуролли кучларимизни ишга солиш улар учун ноёб тажриба ҳамда қуролли кучларимизни ривожлантириш учун тенги йўқ восита бўлди. Ҳеч қандай машқларни, жанг шароитида куч ишлатиш билан таққослаб бўлмайди”, деди Россия давлат телевединеяси ва радиосида муштарак эфирга чиқадиган “Прямая линия” дастурида иштирок этган Путин

Қрим ахборот агентлигининг хабарига кўра, бундан ташқари Путин, “Қоғозда янги қуролларга эга бўлиш бир нарса бўлса, ўша қуролларнинг амалда қандай ишлашини кўриш умуман бошқа нарса. Офицерларимиз ва генералларимиз замонавий қуроллар билан жанг қилишнинг маъносини тушуна бошладилар” дея қўшимча қилган.

Шунингдек, Путин теледастурда Суриядаги Россия кучлари қачон ўз вазифасини битирсагина у ердан чиқишини таъкидлар экан, “Қўшинларимиз дунёнинг бу муҳим минтақадасидаги Россия манфаатларини ҳимоя қилиш учун у ерда туришибди”, деди.

Рус расмийлари Москва 2015 йилдан буён Сурия урушида 200дан ортиқ янги қуролини синовдан ўтказганлигини маълум қилган эди.

Сурия инсон ҳуқуқлари ташкилотлари рус армиясини мактаблар, касалхоналар ва турар-жой маҳаллаларни нишонга олган ҳаво ҳужумларида кўплаб тинч аҳоли вакилларини, жумладан ёш болалар ва аёлларни ўлдирганликда айблайди. Москва эса, рус ҳаво ҳужумлари фуқаролар ўлимига сабаб бўлганлиги ҳақидаги айбловларни – бутун дунё кўриб турган бўлса ҳам – без-бетларча инкор қилиб келади.

Туркистон:

Путинни ҳам ва унинг қонхўр армиясини ҳам Аллоҳ ҳалок қилсин! Путиннинг армиясига Сурияни вайрон қилиб юборишига сукут сақлаб келаётган исломий юртлар армия қўмондонларини ҳам Аллох ўн марта ҳалок қилсин! Улар миллионлаган Мусулмонларни куфр оламининг армияси қаршисига ёрдамсиз ташлаб қўйишди!

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here