Яҳуд гeнeраллари: Аббос кетгандан сўнг уни жуда соғинамиз
Яҳуд вужудининг ишончини қозонган Фаластин президенти Маҳмуд Аббоснинг соғлиги ёмонлашиб, ўз вазифасини бажаришга қодир бўлмай қолиши Тел-Авивда руҳий тушкунликни юзага келтиргани айтилмоқда. 13 канал шарҳловчи Илан Лукатч Аббоснинг Фаластин лидери сифатида ўтказган йиллари устида изланиш олиб борди ва унинг яҳудларга бўлган таъсирига аниқлик киритди.
Аббос сиёсий саҳнада кўринмай қолганидан сўнг, шарҳловчи Лукатч бир қатор юқори даражали яҳуд офицерлари ва мутахассислари билан у ҳақида суҳбатлар ўтказди. Улардан баъзиларининг Аббос ҳақидаги қарашлари қуйидагича:
(Исроил) мудофаа вазирлигидаги хавфсизлик ва сиёсий бўлимининг собиқ раҳбари Амос Гилаад: “Маҳмуд Аббос даврини бутунлай хавфсиз ўтди дея оламан. Ёсир Арафотдан фарқли равишда, у ҳарбий амалиётларга қарши эди. Унинг бошқарувида фаластин ва (Исроил) ўртасидаги хавфсизликни мувофиқлаштириш жуда илғор босқичга етди. Бу ҳар икки томоннинг хавфсизлик органлари, фуқаролик бошқаруви ва (Исроил) армиясини ўз ичига олди. Хулоса шуки, у (Исроил)нинг ҳаётини сақлаб қолди”.
Ҳерзлия марказида стратегик маслаҳатлашувлар институтининг ҳозирги раҳбари Гилаад: “Исроил ўзи учун Аббосдан кўра яхшроқ ҳамкорлик қиладиган етакчи топа олмайди. У яҳудларга қарши баёнотлар берган бўлса ҳам, Исроилнинг истагини амалга ошириб берди”.
(Исроил)нинг араблар ишлари бўйича мутахассиси Шамрит Меир: “Аббос Фаластиннинг қуролли курашини ўз қўли билан имзолади. Фатҳ ҳаракати қандай аҳволга тушганига бир қаранг. Ўнлаб йиллар олдин тутган йўлни тарк этди. Бу (биз учун) муҳим ва ҳаётий масаладир. Аббос 14 йил олдин ҳокимиятга келганидан буён, (Исроил) можаросини ҳарбий ёки хавфсизлик тарзида эмас, сиёсий тарзда бошқарди. Учинчи интифада (қўзғалиш) юзага келишига ҳеч қачон рухсат бермади. Шу билан бирга у ҳеч қандай сиёсий муваффақиятга ҳам эриша олмади”.
Исроилнинг собиқ хавфсизлик вазири ва жамоат хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи Диктер: “Барча партиялар Аббос кетганидан кейин нима бўлишини кутмоқдалар. Ҳар бир (исроил)лик Аббос кетганидан кейин унинг бошқарув тизими сақланиб қолишига, ва хавфсизлик координацияси давом этишига умид кўзи билан қарамоқда”.
(Исроил)нинг Фаластин ҳудудидаги амалиётларнинг собиқ мувофиқлаштирувчиси Генерал Этан Дангот: “Тарих Аббосни катта ўзгаришларга етакчилик қилган лидер сифатида эсламайди. Шунга қарамай, у (Исроил) учун жуда мос инсондир. Аббоснинг кетиши билан вазият янада жиддийроқ тус олиши кўз ўнгига келтирилганда, фаластинликлар ва (исроил)ликлар мумкин бўлган барча цсенарийларга тайёрланмоқда”. Дангот Аббоснинг саноқли кунлари қолганини таъкидлади.
(Исроил)лик шарқшунос Мордечай Кедар: “Аббоснинг охири яқинлашиб бормоқда. Шу сабабли баъзи муҳим саволлар пайдо бўлди. Бу саволларнинг жавоблари бутун минтақага таъсир қилади. Бу саволлар: Аббос кетса нима бўлади? Ким муваффақият қозонади? Келгуси лидер Фатҳ ва Ҳамас ўртасидаги келишувга эриша оладими? Унинг “Исроил” билан муносабати қандай бўлади? Фаластин маъмуриятининг тақдири нима бўлади? Бу саволларнинг кўпчилиги шу пайтгача жавобсиз қолгани кўриниб турибди.
(Исроил)лик машҳур сиёсий таҳлилчи Минг Cасбет: “(Исроил) хавфсизлик доираси Аббосни жуда соғинишимизни айтишмоқда. Аббос Фаластинлкларнинг Ғарбий соҳилдаги амалиётларини, ҳатто пичоқли ҳужумларини олдини оладиган марказлашган шахсларга эга бўлган ва шулар ёрдамида кўпчилик фаластинликларнинг бу амалиёти тўсиб қолинган. Бу эса “Армия” ва (Исроил) разведкаси жиҳатидан муҳим нуқта. Шундай қилиб, олий даражадаги офицерлар ва генераллар Аббосга қарши бақир-чақир қилган сиёсатни кўргач, уларга шундай жавоб беришди: “Сиз ҳали Аббосни жуда соғинасиз”.
Туркистон: – “мартабани қаранг”. Аллох сақласин!