Эрдоганнинг Британия сафари

534
0
epa06740221 Britain's prime minister Theresa May (R) shakes hands with Turkey's president Recep Tayyip Erdogan during a joint news conference inside number 10 Downing Street in London, Britain, 15 May 2018. Turkish President Recep Tayyip Erdogan said he intends to tighten his grip on the economy and take more responsibility for monetary policy if he wins an election next month. EPA-EFE/Simon Dawson / POOL

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Эрдоганнинг Британия сафари

Савол: Эрдоган 2018 йил 13 майда уч кунлик сафар билан Лондонга келди. Сафари давомида қиролича Елизавет ва бош вазира Тереза Мэй билан учрашди. Эрдоганнинг сафари 24 июнда Туркияда ўтказиладиган президентлик ва парламент сайловларидан бир неча ҳафта олдин бўлиб ўтди… Маълумки, муваффақиятсизлик билан якун топган давлат тўнтаришга уриниш ҳодисасидан кейин Эрдоганнинг Британия билан муносабати анча кескинлашиб қолган эди. Шундай экан, Эрдоган нега Британияга сафар қилди ва унинг кўзлаган мақсади нима? У ўз мақсадига эришдими?

Жавоб: Сафардан кўзланган мақсадни баён қилиш учун қуйидаги ишларни кўриб чиқамиз:

  • Маълумки, юрт фавқулодда ҳолатни бошдан кечираётган бир пайтда, Эрдоган президентлик бошқаруви орқали ўз ҳокимиятини мустаҳкамлашга ҳаракат қилмоқда. Зеро, президентлик бошқарувида ҳокимият президентнинг қўлида бўлади. Туркияда жорий қилинган фавқулодда ҳолат 160 минг кишининг қамоққа олинишига ва тахминан шунча ҳукумат хизматчисининг ишдан бўшатилишига сабаб бўлди. Кўп ҳолларда қамоққа олиш ва ишдан бўшатиш ишлари шафқатсизларча амалга оширилди. Шунингдек, ҳукуматга қарши амалга оширилиб, муваффақиятсизлик билан якун топган 2016 йилдаги давлат тўнтаришга уриниш ҳодисасидан бери минглаган мухолафатчиларга нисбатан, жумладан, мулозимлар, адвокатлар, полиция зобитлари ва академикларга нисбатан «тозалаш» амалиёти олиб борилди. Уларнинг кўпчилиги Британияга садоқатли эди. Шундай бўлса-да, Эрдоган якшанба куни Истанбулдан Лондонга кетишидан олдин (Бирлашган Қиролликни «стратегик ҳамкор ва иттифоқчи», дея атади. У Мэй билан иккитомонлама масалалар, регионал ва халқаро масалаларни муҳокама қилишини таъкидлади. Эрдоган – Туркия билан Британия оролдаги тинчлик кафили, деган эътиборда – Кипрдаги сўнгги воқеалар ҳам муҳокама қилинишини айтиб ўтди. Демак, учлик масаласи (яъни Кипрдаги Туркия, Греция ва Британия масаласи) муҳокама қилинадиган бўлди. Бундан ташқари, Эрдоган Ўрта Шарқдаги «муштарак иш режаси» ҳам муҳокама қилинишини билдирди… У ўзининг сафари Туркия ва Британия ўртасидаги савдо айланмасини оширишга қаратилишини урғулар экан, «Биз Британия билан бўлган иқтисодий алоқаларимизни у Европа Иттифоқидан чиққанидан кейин ҳам узмасдан давом эттирамиз» деди. http://www.elfagr.com, 2018 йил 13 май).
  • Эрдоганнинг баёнотларидан, унинг Мэй билан регионал ва халқаро масалалар, шунингдек, Кипрдаги сўнгги воқеалар, Ўрта Шарқдаги иш режаси ҳамда Туркия ва Британия ўртасидаги савдо айланмаси оширилишини муҳокама қилгани тушунилади. Ўрта Шарқдаги иш режасига келсак, Эрдоган – Мэй у билан бундай халқаро масалаларни муҳокама қиладиган шахс эмас. Энди, Эрдоган Истанбул аэропортида ўтказган матбуот конференциясида айтганидек, иккитомонлама сўзлашувларнинг иқтисодий масалаларни муҳокама қилишга ҳамда икки давлат ўртасидаги савдо айланмасини оширишга қаратилиши ҳақида айтадиган бўлсак, бу нотўғридир. Чунки, давлатлар ўртасидаги савдо айланмасини оширишга қаратилган иқтисодий ва савдо ишлари уларнинг ўртасидаги сиёсий барқарорликка боғлиқдир. Бу иккала давлат ўртасида эса, – айниқса, муваффақиятсизлик билан якун топган давлат тўнтаришга уриниш ҳодисасидан кейин – сиёсий барқарорлик мавжуд эмас. Сафар давомида бирор эътиборга молик иқтисодий лойиҳа имзолангани тўғрисида маълум қилинмагани ҳам буни тасдиқлаб турибди. Кипр мавзуси эса, муҳокама қилиниши мумкин. Чунки бу икки тараф оролдаги тинчлик ва хавфсизликка кафилдир. Лекин бу мавзу ҳам оролда кескинлик мавжуд бўлган пайтдагина муҳокама қилинади. Ҳозир эса, у ерда кескинлик ҳолати кузатилмаяпти. Булардан шу нарса тушуниладики, Эрдоганнинг Британия сафаридан кўзланган мақсадлар ҳақидаги гаплари бирор ҳужжатга асосланмаган. Аксинча, у асл сабабдан чалғитиш учун шу гапларни гапирди.
    • Бироқ, муваффақиятсизлик билан якун топган давлат тўнтаришга уринишдан кейинги ҳодисалар воқеини ўрганиш натижасида ҳамда ушбу ҳодисаларни Британия сафарининг сайловлардан олдин уюштирилиши билан боғлаш орқали айни сафарнинг ҳақиқий сабабини билиб олиш мумкин. Ана шунда, Эрдоганнинг Британияга сафар қилишидан кўзланган ҳақиқий мақсад қуйидагича ойдинлашади:
    • Ҳодисалар воқеига келсак… Маълумки, муваффақиятсизлик билан якун топган давлат тўнтаришга уриниш ҳодисаси ортида Британиянинг Туркиядаги малайлари турган. Шундан сўнг Эрдоган Британиянинг малайларига, хусусан армиядаги малайларига нисбатан жуда шафқатсиз чораларни кўрди. Бунинг натижасида Британияда Эрдоганга нисбатан қаттиқ ғазаб пайдо бўлди…
    • Энди сафарнинг сайловлардан олдин бўлганига ва сайловлар билан сафар ўртасида боғлиқлик мавжудлигига тўхталиб ўтамиз. Маълумки, Туркия мухолафат партиялари, асосан, Жумҳурият Халқ партияси Британияга содиқ. Шу боис Британия уларни – парламентда кўпчилик ўринни эгаллашлари учун – илгари кузатилмаган тарзда бир коалиция тузишга ундади. У бундай ҳолатларда одатдаги тактикани қўллади. Яъни, партиялар парламент сайловларида ўзаро шериклик асосида қатнашадиган бўлди. Шу орқали президентлик сайловини – ҳеч бўлмаганда – иккинчи турга қолдирмоқчи бўляпти. Бу билан – мана, Эрдоган аксар жамоатчилик қўллаб-қувватловини йўқотиб, иккинчи турга қолишга мажбур бўлди, деган нарсани кўрсатишни ҳамда Эрдоган кейинги турда муваффақият қозонган тақдирда ҳам, унинг обрўйига путур етказишни хоҳлаяпти… Ўз навбатида, Эрдоганни ташвишлантирадиган нарса ҳам мана шу.
    • Мана шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, Эрдоган 24 июнга белгиланган президентлик сайловидан олдин Британияни рози қилиш учун ушбу сафарни амалга оширди. Кўпроқ тахмин шундай. Шунинг учун Эрдоган баъзи ён беришлар тақдим этиш орқали инглизларнинг кўнглини олишга уринди. Унинг бу ён беришларига Британия малайларини қамоқдан чиқаришини ҳамда – баёнотида айтганидек – уни ўзининг стратегик ҳамкори, дея атаб, ҳаққига мақтовлар ёғдиришини мисол қилиш мумкин. Шунингдек, агар Британия малайлари сайлов кампанияси давомида ўз қаршиликларини юмшатишса, бунинг муқобилида Эрдоган ҳам уларга қарши кенг кўламда олиб бораётган тозалаш амалиётини тўхтатишини айтиб, Британияни алдамоқчи бўлди… Демак, кучлироқ тахминга кўра, Эрдоганнинг Британия сафари ортидаги ҳақиқий сабаб мана шу.
  • Аммо Эрдоган ўз мақсадига эришишга муваффақ бўлдими? Афтидан, у муваффақиятсизликка учраган кўринади. Бунинг белгилари қуйидагилардан иборат:
    • Учрашув ортидан Мэй Даунинг-Стритдаги ўз қароргоҳида Эрдоган билан ёнма-ён туриб, «Демократик йўл билан сайланган ҳукуматни қулатишга уринган кишиларни маҳкамага тортиш тўғри иш», деди. Аммо кейин «Бироқ Туркия демократияни ҳимоя қилаётган экан, энг муҳими – у ўзи ҳимоя қилишга уринаётган қадриятлардан кўз юммаслиги лозим», дея қўшиб қўйди. (co.uk 2018 йил 16 май). Яъни, Мэй ўз меҳмони Эрдоганни журналистлар олдида танқид қилди.
    • Сўз эркинлигини ҳимоя қилувчи ташкилотлар Эрдоганга қарши намойиш уюштирди. (Даунинг-Стритдаги ҳукумат қароргоҳи олдидаги намойишда «Pen», «Index on Censorship» ва «Чегарабилмас мухбирлар» каби сўз эркинлигини ҳимоя қилувчи ташкилотлар аъзолари қатнашишди. «Наҳотки Қалам» газетаси, 2018 йил 15 май). (Курдларни қўллаб-қувватловчи фаоллар Эрдоганнинг тасвири туширилган ва «террорчи» сўзи ёзилган плакатларни кўтариб чиқишди. (Айнул Ихборийя, 2018 йил 15 май).

10 рамазон 1439ҳ

26 май 2018м

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here